Анвар Бердиев: "Бухоро" стандарт вазиятлардан фойдаланиб кетди"
08 авг 2024 22:07
Новости
Анвар Бердиев: "Бухоро" стандарт вазиятлардан фойдаланиб кетди"
Про-лиганинг 15-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Бухоро" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Гувоҳи бўлдинглар, учрашув оғир кечди. Ютқазишимиз мумкин бўлмаган ўйинда ютқазиб қўйдик. "Бухоро" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Навбатдаги учрашувларга тайёргарликка киришамиз.
- Ўтказиб юборилган голларда жамоага нима етишмади деб ўйлайсиз?
- "Бухоро"нинг голлари стандарт вазиятлардан киритилди. Стандартларда ҳар бир футболчи ўзи қўриқлаётган рақиб билан охиригача курашиши керак. Вазиятларни кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз. Гол ўтказвордикми, демак хато бутун жамоани бўлади.
- Танаффусдан кейинги биринчи ўйиндан кўнглингиз тўлдими?
- Йигитлар ёмон ўйин кўрсатишмади. Бироқ, "Бухоро" ўз вазиятларидан унумли фойдаланиб кетди. Ҳисобни тенглаштирганимиздан сўнг ҳам голли вазиятларимиз бўлди, озгина омад етишмади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии