RU

Последние новости

14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  0 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  1 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  0 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  12 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  7 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  29 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1

Анвар Бердиев: “Биз ҳар бир рақибга қарши астойдил тайёргарлик кўрамиз” Новости

Анвар Бердиев: “Биз ҳар бир рақибга қарши астойдил тайёргарлик кўрамиз”

Про лига 16-турининг қолдирилган беллашувида “Турон” ўз майдонида “Янгиер-Қурувчи” (2:0) жамоасидан устун келди.

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев иштирок этди. 

Ўйин ҳақида

- Жуда қийин ўйин бўлди. Аввал таъкидлаганимдек, Про лигада ўткинчи ўйинлар қолмаган. Ўз мухлисларимиз қаршисида қийин ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. 

- “Янгиер” дарвозасини ишғол қилган Сергей Морозов аввалги баҳсда захирада қолдирилганди. Бунга нима сабаб бўлганди?

- Таркибдаги барча футболчилар мен учун бирдек. “Машъал”нинг имкониятларини билганим сабабли, Морозовни захирада қолдиргандим. “Янгиер” билан беллашувда у асосий таркибда майдонга тушди ва ажойиб ўйин кўрсатди. Бир сўз билан айтганда Морозов жамоага керакли футболчи ҳисобланади. Шахсан мен унинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмоқдаман.

- Охирги ўйинларда Абдурашидов ва Абдураимов ўйинида пасайиш кузатилаётгандек. Ёки уларда жароҳат борми?

- Биласизми, Абдураимовга келсак, жароҳатдан энди тузалиб сафга қайтди. “Машъал” билан беллашувда ҳам жароҳати билан охиригача ўйнади. “Янгиер”га қарши учрашувда ҳам оғриқни ҳис қилган ҳолда ҳаракат қилди. Мен Абдурашидов ва Абдураимовнинг ҳаракатларидан қониқдим. 

- Жамоа навбатдаги учрашувга қадар 3 кун бор. Бу вақт давомида жамоангизни тикланиши учун етарли вақтми?

- Ҳа, албатта, 10 сентбрь куни ўйнаймиз. Мураббийлар штаби билан ортда қолган баҳсни таҳлил қилиб, тайёргарлик кўрамиз. 

- Жамоа “Андижон” билан уч маротаба ўйнади ва ҳаммасида мағлуб бўлди. Кейинги босқичда ҳам ушбу жамоага қарши тўп тепади. Балки шу ўйинларда “Турон” рақибини мағлубиятга учрата оладими?

- Биласизми, ҳар бир ўйин тарих дейиш мумкин. Чиндан ҳам “Андижон”га қарши ўтказилган беллашувларда ютқаздик. Олдинда яна икки бор тўқнаш келамиз ва уларда муваффақият қозонишга уринамиз. Биз кимга қарши ўйнашимиздан қатъий назар, астойдил тайёргарлик кўрамиз. У хоҳ “Андижон” бўлсин, хоҳ бошқаси. Рақибларни ҳурмат қилган ҳолда тайёрланамиз.

- Ижтимоий тармоқларда “Локомотив” футболчиси Кахи Махарадзе келишилган ўйинларда аралашиб қолгани айтилмоқда. Бунга муносабатингиз қандай?

- Тўғриси, бу нарса футболчининг виджонига боғлиқ. Бу ҳалол пул топиш эмас. Мен буни қоралайман ва уни ҳазм қила олмайман. Айтайлик, шуни ортидан яхши пул топди, лекин бошқа томондан у янада катта бўлиб чиқиб кетади. Бу менинг шахсий фикрим. Бу нарсалар уларнинг ўзлари жавоб беришсин. “Локомотив” раҳбарияти буни шундай қолдирмайди деб ўйлайман.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика