RU

Последние новости

13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  1 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  0 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  0 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  10 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  0 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  2 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  2 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  6 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  1 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0

Анвар Бердиев “Андижон”нинг май ойидаги “Энг яхши футболчиси” Новости

Анвар Бердиев “Андижон”нинг май ойидаги “Энг яхши футболчиси”

Якунига етган май ойи ойи бўйича “Андижон”нинг “Энг яхши футболчиси”ни аниқлаш борасида телеграмдаги расмий каналимиз орқали мухлислар иштирокида сўровнома ўтказгандик.

Унга кўра май ойида ҳам тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиев якка пешқадамлик қилди. 

Айтиш керакки, “Андижон” май ойида жами 6та ўйин ўтказиб, жами 14та очко жамғарди. Бердиев мазкур учрашувларнинг 4тасида иштирок этиб, рақиблар дарвозасини тўрт марта аниқ нишонга ола билди. Тажрибали ҳужумчининг айниқса сафарда “Норин”га қарши баҳсда киритган 2та голи муҳим ғалабани таъминлади. Шунингдек Анвар Бердиев қолган иккита тўпини “Хоразм”га қарши баҳсда киритди. Бу сафар эса унинг голлари “Андижон”га дурангни тақдим этди. 

Бир сўз билан айтганда, 39 ёшли футболчи ўзининг бой тажрибаси эвазига “Андижон”га катта ёрдам бермоқда. Унинг голини олдиндан ҳис қилиши кўпинча рақиб посбонларини қийин вазиятга тушириб қўймоқда дейиш мумкин. 

Май ойи бўйича ўтказилган сўровнома якунлари:

1. Анвар Бердиев – 49 балл.

2. Шаҳбоз Жумабев – 14.

3. Дилмурод Маҳмудов – 12.

4. Иброҳим Отахонов – 9.

5. Фарҳод Бекмуратов – 5.

6. Акбар Ходжаев – 4.

7. Санжар Асқаралиев – 4.

8. Лочин Долимов – 4.

9. Қаҳрамон Маҳамаджонов – 3.

10. Ойбек Нурматов – 2.


"Андижон" матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика