Антуан Гризманн: "Футболдан ташқарида хато қилишим мумкин, аммо майдонда бундай эмас"
01 мар 2018 11:24
Новости
Антуан Гризманн: "Футболдан ташқарида хато қилишим мумкин, аммо майдонда бундай эмас"
"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн покер қайд этган "Леганес"га қарши баҳс (4:0) ҳақида фикр билдирди.
"Ўзимнинг ўйинимдан ва урган 4та голимдан мамнунман, аммо асосийси ғалаба ва "Барселона"га яхши кайфиятда бориш. Кўрамиз, "Камп Ноу"да нималар қила оларканмиз.
Чемпионлик пойгаси? Олдинда 13та тур бор ва қолган барча баҳсларда ғалаба қозонишни истаймиз.
Ушбу ғалабадан роҳатланишимиз, муваффақиятлар билан мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак. Футболдан ташқарида хато қилишим мумкин, аммо майдонда бундай эмас. "Атлетико" ва жамоадошларимни яхши кўраман" - дейди Гризманн.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии