RU

Последние новости

21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  5 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  15 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  166 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  26 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  19 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  8 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  21 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0

Антонио Конте: “Ҳозир “Барселона” эмас, Премьер-лига ҳақида ўйлашимиз керак” Новости

Антонио Конте: “Ҳозир “Барселона” эмас, Премьер-лига ҳақида ўйлашимиз керак”

“Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте футболчиларни “Барселона” эмас, аксинча, ички чемпионат ҳақида ўйлашга чақирди.

Қуръа натижасига кўра, “Челси” клуби ЕЧЛ 1/8 финалида “Барселона”га қарши баҳс олиб боради. Лондонликлар бош мураббийи Антонио Конте шогирдларини ҳозир бу ўйин ҳақида ўйламасликка, бор эътиборни чемпионат ўйинларига қаратиш лозимлигини айтди. 

“Қуръага муносабатимиз ижобий бўлиши керак. Бу босқичда ҳар қандай рақиб билан ҳам ўйнашга тайёр бўлиш лозим. Ҳали “Барселона” ҳақида ўйлаш учун фурсат етади. Лекин айни пайтда бунинг мавриди эмас. Бу нарса зарарга ишлаб қолиши ҳеч гап эмас”, — деди Конте.

Маълумот учун, АПЛнинг 16-туридан сўнг Антонио Конте жамоаси 32 очко билан Премьер-лига турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Италиялик мутахассис ўз интервьюларининг бирида жамоаси чемпионлик учун курашдан чиққанлигини ҳам тан олган эди. 

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика