RU

Последние новости

19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  3 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  1 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  1 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  2 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  10 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:51АПЛ. "Брайтон" - "Ливерпуль" учрашуви асосий таркиблари маълум қилинди  6 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  35 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0

Антонио Конте: "Германия - жаҳоннинг энг кучли жамоаси" Новости

Антонио Конте: "Германия - жаҳоннинг энг кучли жамоаси"

Италия терма жамоаси бош мураббийи Антонио Конте Германияга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- Италияга қарши ҳар томонлама жуда кучли терма жамоа саф тортади. Германия шубҳасиз Испаниядан кучли. "Немис машинаси" жаҳоннинг энг кучли терма жамоаси. Германияда жуда кўплаб юқори малакали футболчилар, кучли ижрочилар мавжуд. Йоахим Лёв жамоаси ўйин ташкил этишда жуда кучли. Германиянинг мураббийлар штаби ва футболчилари кўплаб мақтовларга лойиқ.

Бу баҳс Испания билан бўлган баҳсга қараганда бошқачароқ, қийинроқ кечади. Охирги кунларда рақибни изчил ўрганиб чиқишга ҳаракат қилдик. Германиянинг кучсиз тарафларидан фойдаланиш йўлларини изладик. Германияни жуда қаттиқ хурмат қиламиз, аммо Италия ўз ўйинини кўрсатмоқчи. Биз ҳам ўзимизнинг кучли тарафларимизни кўрсатамиз.

Бу тўқнашув барчамиз учун шунчаки ажойиб ўйин. Бир ой олдин учрашганимизда, ҳеч бир инсон Италия Германияга билан муносиб қаршилик қилишига ҳам ишонмасди. Лекин Испанияни мағлуб этилгач кўпчиликнинг фикри ўзгарди. Биз жуда катта кўламдаги ишларни амалга оширдик. Яна бир маротаба сюрприз тақдим этиш учун қаттиқ тер тўкишимизга тўғри келади. Италияда ҳеч ким мағлубиятга рози бўлиб майдонга тушмайди. Агарда бу тўқнашувда ҳам ғалабани қўлга киритсак, бу тўлақонли ҳақли ютуқ бўлади. Мен ўз жамоамга ишонаман.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика