Антонио Конте: Астори фантастик йигит эди
05 мар 2018 00:10
Новости
Антонио Конте: Астори фантастик йигит эди
“Челси” устози бугун вафот этган “Фиорентина” сардори Давиде Астори ҳақидаги хотиралари билан бўлишди.
“Мен у билан миллий терма жамоада бирга ишлаганман. Ҳозир бу фожиа ҳақида гапириш жуда оғир. У яхши футболчи ва фантастик йигит эди. Унинг оиласига ҳамдардлик билдиришни хоҳлардим. Астори эндигина 31 ёшда эди. Унинг вафотини аёлига, ота-онасига ва қизларига тушунтириш жуда мушкул ва оғир”, — деб Контенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.
Комментарии