Антони АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин бўлганини айтди
28 фев 23:20
Новости
Антони АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин бўлганини айтди
"Бетис"да ижара асосида ўйнаётган "Манчестер Юнайтед" футболчиси Антони "Ливерпуль"га ўтиши мумкин бўлганини айтди.
"Бу рост. "Ливерпуль"га ўтишга, Муҳаммад Салоҳнинг ўрнини эгаллашга яқин эдим, шундай бўлган тақдирда фаолиятим қандай кечарди, ҳеч ким билмайди. Якунда "Манчестер Юнайтед"ни танладим. У ерда вақтимни яхши ўтказдим, қарорим тўғри бўлган деб ҳисоблайман.
Салоҳ - узоқ йиллардан бери юқори даражадаги ўйин кўрсатаётган ақлбовар қилмас футболчи. У ростдан ҳам жамоа учун керакли инсон. Бироқ айни дамда уни энг зўр футболчи дейиш қийин, аммо "Олтин тўп"ни олиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди", - деди Антони.
Антони 2022 йил ёзида "Ливерпуль"га ўтиши мумкин бўлганди. Бироқ у 95 млн евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га трансфер қилинди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии