RU

Последние новости

17:55КХДР - Эрон 1:3. Онлайн натижа  25 17:16Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   4 17:04Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  1 16:40Globe Soccer Awards. Кроос, Родри, Беллингем йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси бўлишга даъвогар  2 16:31Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 16:20Globe Soccer Awards. Беш нафар испаниялик мутахассис йилнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогар  3 16:10ЖЧ-2026 саралаши. Австралия ўз уйида Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  15 15:50Футзал. Олий лиганинг 2-тур ўйинларига Андижон мезбонлик қилади  0 15:45Globe Soccer Awards. "Ал Айн", "Олимпиакос", "Спортинг" йилнинг энг яхши клуби бўлиши мумкин  0 15:35Globe Soccer Awards. Месси ва Роналду энг яхши футболчи бўлиш учун даъвогар  3 15:10Globe Soccer Awards. Йилнинг энг яхши ҳужумчиси бўлиш учун кимлар даъвогар?  1 14:55Илёс Зейтуллаев: "Терма жамоамиз максимал натижа билан уйга қайтишига ишонаман"  3 14:35Ляпорт: "Реал"дек клубнинг таклифига албатта эътибор қилардим"  3 13:55Суперлига учун плей-офф ўйинлари санаси маълум  8 13:35"Истиқлол" Кожони "Динамо"дан қанчага сотиб олиши маълум  7

Англия қироличаси ҳам футболга бефарқ эмас. Унинг севимли жамоаси ... Новости

Англия қироличаси ҳам футболга бефарқ эмас. Унинг севимли жамоаси ...

Теги :  Англия
Қиролича аслида қайси клубга мухлислик қилиши 40 йилдан буён сир бўлиб келмоқда.

Футбол учрашувига бориш янги қироличага катта ёрдам берган

1952 йил 6 февраль куни қирол Георг VI касаллик туфайли вафот этди. Орадан бор йўғи икки кун ўтиб унинг ҳали жуда ёш бўлган қизи (25 ёшда эди − солиштириш учун: Георг VI 40 ёшида қирол бўлган) тахтга ўтиради ва Елизаветта II номини олади.

Қиролича оддий халққа унча ёқмасди: у омма кўзига кам кўринарди (ваҳоланки, авваллари отасининг ўрнига қатор тадбирларда иштирок этган), ташқаридан қараганда, қўрс инсонга ўхшарди Ўзининг сўзларига қараганда, одамлардан кўра отларни кўпроқ яхши кўрарди. Буюк Британиянинг Иккинчи жаҳон урушидаги ҳаракатлари йўлбошчиси, барча ишларда фаол отаси билан солиштирганда Елизаветта барча жабҳада орқароқда қоларди. Бундай имиджни ўзгартириш зарур эди. 

Бу борада унга тож кийдириш маросими катта ёрдам берди. Уни 1953 йил 2 июнь кунига белгилашди − Елизаветта амалда тахтга ўтирганидан деярли бир ярим йил ўтиб. Бу эски анъналар туфайли, аввалги қирол хотираси ҳурмати маълум вақт ўтиши зарур эди. Бу вақт оралиғида қиролича ва унинг атрофидагилар астойдил меҳнат қилишди. Асосийси вазифа ўзгармаган: Елизаветани одамларга яқинроқ қилиш.

1952 ЙИЛ ҚИРОЛИЧА ЕЛИЗАВЕТА

Қулай фурсат ва қулай жой ҳам топилди — Англия Кубоги финали. Ўша учрашув тож кийдириш маросимидан роппа-роса бир ой олдин бўлиб ўтганди. "Уэмбли"да "Блэкпул" ва "Болтон Уондерерс" тўқнаш келган – 100 минг томошабин ичида турмуш ўртоғи Филипп билан қиролича ҳам бор эди. Финални нафақат стадион трибуналарини тўлдириб ўтирган мухлислар, балки телевизор орқали ҳам томоша қилишарди: "BBC"дагилар "тож кийдириш"дан олдин британияликлар ёппасига телевизор сотиб олаётгани ёки ижара олаётганини сезишади. Шунинг учун футбол учрашуви ҳам телевизор орқали намойиш қилинади. 

"Блэкпул" 4:3 ҳисобида зафар қучди. Кубок ва совринларни ғолиб жамоага Елизаветанинг ўзи топширди. Гувоҳлар қиролича жуда мулойим ва ҳушчақчақ бўлганини, футболчилар билан суҳбатга киришиб, табассумини яширмаганини эътироф этишди. Ноодатий усул –  Англия бундан 16 йил аввал шундай воқеага гувоҳ бўлган. 1937 йил 1 май куни Георг VI аёли Елизавета (кейинги қироличанинг онаси) билан Англия Кубоги финали — "Уэмбли"га ташриф буюрган, совринларни топширган ва табассум билан "камералар"га ишлаганди. Учрашув "тож кийдириш маросими"дан икки ҳафта аввал бўлиб ўтган эди. 

Қиролича Елизавета II нинг футболга кейинги ташрифи орадан 13 йил ўтиб амалга ошди. 1966 йил Англия Жаҳон Чемпионатини қабул қилди. Бу мусобақа мамлакат учун юз йилликнинг энг муҳим воқеаси ва энг омадли турнир бўлиб тарихда қолди. Қиролича бундай воқеадан четда қолиши мумкин эмасди. У иккита ўйинга ташриф буюрди: мусобақа очилиш учрашуви - мезбонларнинг Уругвайга қарши беллашуви ва финал Англия − ГФР. Сценарий ўзгармаган: қироллик оиласи вакиллари трибунада мамнун ҳолатда, табассум, тақдирлаш маросимидаги иштирок.

Кейинги 40 йил одатий режимда ўтди ва футболга бориш учун катта воқеалар бўлгани йўқ. Елизаветани футболга алоқадор янгиликларда фақатгина у ёки бу машҳур футболчи, мураббий рицарлик унвонини қўлга киритганда эслаб ўтилди. Шундай бўлса-да, қиролича футбол оламида илиқ сўзлар билан тилга олинадиган бўлди.

ҚИРОЛИЧА ЕЛИЗАВЕТА АНГЛИЯ ТЕРМАСИНИ ЖЧ-1966ДАГИ ҒАЛАБА БИЛАН ТАБРИКЛАМОҚДА 

Айтишларича, Елизавета II яширинча ...га мухлислик қилган. Буни фақат Сеск Фабрегас билади (ё бу ёлғонми?)

Орадан ўтган йиллар давомида журналистлар бу мамлакатнинг қироличаси ҳам футболни жондан севиши керак деб ҳисоблашарди ва у қайси жамоага мухлислик қилиши ҳақида қатор таҳминлар билдиришарди. Лекин саройдаги манбааларнинг гапига ишонсак: ҳа, у бир клубга мухлислик қилади, лекин буни очиқ айта олмайди. Сабаби, унинг танлови қандай бўлмасин, маълум гуруҳ вакиллари буни салбий қабул қилишлари турган гап эди. 

Шу сабабли, Елизавета сукут сақлашни ва миш-мишларга эътибор бермасликка ҳаракат қиларди. "The Sun" қиролича яширинча Лондоннинг "Миллуол" клуби учрашувларига ташриф буюришини ёзган. Айнан ўша ерда афсонавий Тедди Шерингемнинг фаолияти бошланганди. Нашрнинг таъкидлашича, қироллик автомобили орқа ойнасида "Ҳеч ким бизни ёқтирмайди, аммо бизга барибир" деб ёзилган – бу "Миллуол" мухлисларининг бош шиори эди.

"Daily Mirror" бу хабарни инкор этиб, ҳамкасблари барчасини чалкаштириб юборганликлари, "Миллуол"га аслида саройдаги ўша ишчи мухлислик қилиши, қиролича эса − уларнинг азалий ва асосий рақиби "Вест Хэм"га мухлис эканлигини маълум қилади.

"Mirror"нинг "айтишича" Елизавета "Вест Хэм"нинг буюк мураббий Рон Гринвудга тан берган. Мутахассис клуб билан Англия Кубоги ва Кубок эгалари Кубогини қўлга киритган. Қиролича бир неча бор Рон билан учрашган, суҳбатлашган ва унинг ақлий салоҳиятига қойил қолган эмиш.

1964  ЙИЛ РОН ГРИНВУД ҚЎЛ ОСТИДАГИ "ВЕСТ ХЭМ" АНГЛИЯ КУБОГИДА ЗАФАР ҚУЧГАН

"Арсенал" ниҳоят янги стадионини қуриб битирди − очилиш маросимини атайин 2006 йил октябрь ойига, клубнинг 120 йиллигини нишонлаш учун тўғрилашди. Катта воқеага Елизаветани ҳам таклиф қилишди, аммо соғлиғи туфайли қиролича кела олмади ва "Эмирейтс"ни унинг турмуш ўртоғи Филипп очиб берди. Орадан бир неча ой ўтгач, "Арсенал" Букингем саройига таклиф қилинди.

"Қиролича соғлиғидаги муаммолар туфайли "Арсенал"нинг янги стадиони очилишига бора олмаганидан афсусда эди", – деганди Елизаветага яқин инсонлардан бири. – Шу сабабли, зоти олиялари лойиҳада иштирок этган клуб вакиллари билан кўришиш, янгилар билан танишиш мақсадида катта базм уюштиради".

Шубҳасиз, тарихий воқеа: илк бор қиролича қабулида футбол жамоаси вакиллари. Арсен Венгер, Тьерри Анри ва бутун жамоа қиролича билан 40 дақиқа давомида (деярли бир тайм) суҳбатлашиш бахтига муяссар бўлишди. 

ТЬЕРРИ АНРИ ВА АРСЕН ВЕНГЕР "АРСЕНАЛ" ТАРКИБИДА

Қироличанинг ҳаракатлари айниқса 19 ёшли Сеск Фабрегасда катта таассурот қолдирди: "У мен кимлигимни аниқ биларди, – деб бошлади футболчи испан радиосига. – Биз озгина суҳбатлашдик, Испания қироли ҳақида гаплашдик. Кейин у анчадан буён "Арсенал"га мухлис экани, бизни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Бу сўзлар Англияда янги информацион бомбага айланди. ОАВ яна саройдагилар билан алоқага чиқишга, суриштирув ўтказишга, аниқлик киритишга ҳаракат қилди. "The Sun" берган маълумотга қараганда зоти олиялари "Арсенал"га мухлис бўлганига 50 йилдан ошган. Бу муҳаббат Елизаветада "Арсенал" вингери Денис Комптон ўйинларидан ҳайратланган онаси туфайли пайдо бўлган. Денис "Арсенал" таркибида бор йўғи 54 ўйинда майдонга тушган (уруш ва соғлиғи тўсқинлик қилган). Шунга қарамай, 1948 йил чемпионлик ва 1950 йил мамлакат Кубогини қўлга киритган.

Севимли клуб ҳақидаги саволларнинг барчасига қироличанинг ўрнига Букингем саройи ишчиси жавоб берган: "Тахтдалик вақтида Елизаветта бир неча финаллар ва муҳим учрашувларга ташриф буюрган. У Англия терма жамоасига мухлислик қилиши аниқ. Шуни билишимизнинг ўзи кифоя". Шу тариқа, аслида Елизаветта II қайси жамоага мухлислик қилиши ҳалигача аниқланмаган ва фақат таҳминлар мавжуд.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика