Англия Кубоги. “Челси” ўз майдонида “Шеффилд Юнайтед”ни енгиб, ярим финалга йўл олди
21 мар 2021 20:28
Новости
Англия Кубоги. “Челси” ўз майдонида “Шеффилд Юнайтед”ни енгиб, ярим финалга йўл олди
Мусобақа 1/4 финалидан ўрин олган "Челси" – "Шеффилд Юнайтед" мезбонлар зафар қучди.
Учрашувда ҳисоб меҳмонлар аъзоси Оливер Норвуднинг автоголидан сўнг очилди. 90+2 дақиқада эса захирада ўйинга қўшилган Ҳаким Зиеш рақиб дарвозасини ишғол этиб, ўйинга якуний нуқтани қўйди – 2:0!
Шу тариқа, “Челси” “Саутгемптон” ва “Ман Сити”дан кейин ярим финалнинг учинчи иштирокчисига айланди.
"Челси" – "Шеффилд Юнайтед" 2:0 (1:0, 1:0)
"Стэмфорд Бриж"
Голлар: 1:0 – 24, автогол Норвуд, 2:0 – 90 Зиеш.
"Челси" – Аррисабалага, Эмерсон, Чилуэлл, Кристенсен (Аспиликуэта, 63), Зума, Ковачич, Маунт, Гилмор (Зиеш, 72), Пулишич (Канте, 83), Хадсон-Одои (Хавертц, 72), Жиру (Жеймс, 63).
"Шеффилд Юнайтед" – Рэмсдейл, Стивенс, Болдок, Джагелка, Богл (Муссе, 90), Флек, Осборн, Ландстрем, Норвуд (Брюстер, 79), Макберни (Берк, 75), Макголдрик.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Комментарии