RU

Последние новости

20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентдаги мастер-класс ўтди  0 20:04"Ювентус" — "Видад". Таркиблар маълум  1 20:00Суперлига. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  4 20:00Суперлига. "Шўртан" – "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  1 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  0 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  4 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  2 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  1 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0 17:01"Байер" "Ливерпуль" футболчисини 30+5 млн фунт эвазига трансфер қилмоқда  1 16:38Деку: "Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз у билан шартнома имзолашга ҳаракат қиламиз"  0 16:13"Навбаҳор" ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:51Пеп "Ман Сити"нинг совринсиз мавсуми ҳақида: "Сиз буни хоҳлаган бўлардингиз, лекин бу ҳақиқат эмас. Англия Суперкубогини қўлга киритдик! Бу етарли эмас, лекин биз ютдик"  3 15:23Гулер: "Алонсо қўл остида ўзимни "Реал"нинг муҳимроқ футболчиси сифатида ҳис қиляпман"  2

Англия. 30-тур. Лондон дербисида "Арсенал" ғолиб бўлди Новости

Англия. 30-тур. Лондон дербисида "Арсенал" ғолиб бўлди

Англия чемпионатининг 30-турида "Тоттенхэм" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилди.
Ушбу саҳифада ўйин бошлангач мана шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.

Учрашув бошланди. 2-дақиқада Томаш Росицки ҳисобни очди - 0:1.

16-дақиқада Окслейд-Чемберлен майдон марказида дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Аммо жарима майдони ичида тўпни Льориснинг устидан тушришда ноаниқ ҳаракат қилди. Кейинги дақиқада Жиру дарвозабон яккама якка вазиятга чиқиб борди, Льорис жарима майдонини ташлаб чиқиб боши билан тўпни қайтарди.

25-дақиқада Адебайор жарима майдони ичидан дарвозага зарба берди, зарба ноаниқ бўлди. Буни устига ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.

26-дақиқада Подольски чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдони ичига тўпни оширди, бироқ пас ноаниқ чиқди. Чемберленнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

Кейинги дақиқада Нотон ўнг қанотдан тўпни дарвоза ёнида турган Адебайорга узатди, тоголик ҳужумчи тўпни дарвозага тўғрилашга уринди, тўп узоқ устун ёнидан ўтиб кетди.

34-дақиқада Подольскида яна бир қулай вазият бўлди. Чап қанотдан жарима майдони ичига кириб келган германиялик футболчи чап оёғи билан дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олди, тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.

Дастлабки бўлимда бошқа гол бўлгани йўқ. Танаффус.

Иккинчи бўлим бошланди.

47-дақиқада ҳисоб тенглашиши мумкин эди. Адебайор ҳаводаги курашда Шченснидан устун келди, Шадли яқин масофадан дарвозага зарба берди, икки ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

51-дақиқада Таунсенд тўпни ўнг қанотдан жарима майдони ичига оширди, бу сафар ҳам Шадли тўп йўналишини ўзгартира олмади.

64-дақиқада  Адебайор чамаси 10 метрлардан боши билан дарвозага зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди!

78-дақиқада Артета бурчак тўпини амалга оширди, бу ерда Косьелни рақиб ҳимоячилари томонидан ушлаб қолинди. Ҳакам барчасини кўриб турди ва пенальти белгилаш учун асос топмади.

80-дақиқада Мертесакер жарима майдони ичидан дарвозага зарба берди, аниқ чиққан зарбадан сўнг Льорис қойилмақом реакция билан тўпни чизиқ ёнида тўхтатиб қолди.

88-дақиқада Сигурдссон ва Бенталеб томонидан йўлланган зарбалар дарвозага етиб бормади.

Учрашув якунланди. "Арсенал" бир мавсумда иккинчи марта "Тоттенхэм"ни 1:0 ҳисобида таслим қилди.

Тоттенхэм – Арсенал 0:1
16 март, 21.00, «Уайт Харт Лейн»
Гол:
0:1 – 2 Росицки.
Тоттенхэм – Льорис, Нотон, Вертонген, Кабуль, Роуз, Бенталеб, Сандро (Паулиньо, 68), Шадли (Сигурдссон, 68), Эриксен (Сольдадо, 82), Таунсенд, Адебайор.
Арсенал – Шченсни, Санья, Мертесакер, Косьельни, Гиббс, Окслейд-Чемберлен (Вермален, 85), Артета, Касорла, Росицки (Фламини, 68), Подольски (Монреаль, 77), Жиру.
Огоҳлантиришлар: Санья (22), Шадли (33), Гиббс (45), Сандро (48), Вертонген (76), Фламини (80), Роуз (90).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика