RU

Последние новости

19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  0 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  0 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  76 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  9 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  14 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5

Анелька: “ПСЖ Каванини жамоада сақлаб қололмаса, бу катта хато бўлади” Новости

Анелька: “ПСЖ Каванини жамоада сақлаб қололмаса, бу катта хато бўлади”

ПСЖнинг собиқ ҳужумчиси Николя Анельканинг айтишича, парижликлар ҳар қандай ҳолатда ҳам уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Каванини ўз сафларида сақлаб қолишлари лозим.

“Кавани билан хайрлашиш жуда катта хато бўлган бўларди. У жамоадаги ягона марказий ҳужумчи. Унда ноаниқликлар кўп бўлсада, у ғаройиб ўйин кўрсатмоқда ва голлар урмоқда. Парижликлар сафида рақобат бўлиши лозим.   Кавани ажойиб ҳужумчи, агар унинг ҳаракатлари шубҳа остига олинадиган бўлса, у албатта бошқа кучли клубга ўтиб кетиши аниқ. Агар ПСЖга қарши майдонга тушадиган бўлса, албатта гол уради. Ўшанда парижликлар афсусланишлари аниқ.

 ПСЖ таркибида ҳар бир чизиқда маҳоратли футболчилар жамланган. Бундай таркиб билан жамоа бемалол ЕЧЛда ғолиб чиқиши мумкин. Охир оқибат улар бу мақсадларига эришишади ҳам. Ягона муаммо – Франция чемпионатида жамоага рақобатчи клубнинг йўқлиги. Францияда чемпион бўлиш яхши, аммо Европада нимагадир эришиш учун улар доим кучлироқ жамоалар билан ўйин ўтказишлари лозим. Умид қиламанки, яқин вақтда “Марсель” клубини кучли бизнесмен сотиб олади ва ўшанда ПСЖга Францияда рақобат қиладиган жамоа пайдо бўлади”, дея Анелканинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика