RU

Последние новости

17:27"Барселона" собиқ дарвозабони Вальдес испан жамоасини бошқаради  0 16:59"Ал Насср" Роналдуга 100 млн евролик янги шерик топди  0 16:30Сеск Фабрегас АПЛ жамоасининг бош мураббийи бўлиши мумкин  0 16:03Войцех Шенсни чекиши ҳақида: "Мендан ўрнак олманглар"  3 15:37Кейн АПЛга қайтиши мумкин. "Бавария" қўйиб юборадими?  1 15:10БАА – Ўзбекистон учрашуви учун ўзбекистонлик мухлисларга нечта чипта тақдим этилади?  13 14:27Элит ОЧЛ қайтмоқда. Бугун чорак финалга старт берилади  10 13:57Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда  1 13:29ЕЧЛ плей-оффида қўшимча таймлардан воз кечилади, дастлабки 8 ўринни эгаллаганлар жавоб учрашувларини уйида қабул қилади  7 12:58Хуммельс "Боруссия"га қайтади ва клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этади  1 12:30"Реал" Анчелотти ўрнига 10 йилда 11 та соврин ютган мураббийни олиб келмоқчи  14 12:06Ўзбекистон U-15 терма жамоаси УЕФА Ривожланиш Кубогида қатнашади  8 11:43Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   29 11:26"Аввал ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашганмиз, машиналар берилган. Самолёт олсангиз ҳам оёқ ердан узилмасин" — Равшан Эрматов чемпионларга яна нималар деди?  13 11:19"Криштиану – бутун дунёга ибрат" — Фигу  12

Андрей Шипилов: "Балки машғулотда гол уриш устида ишлашни тўхтатишимиз керакдир..." Новости

Андрей Шипилов: "Балки машғулотда гол уриш устида ишлашни тўхтатишимиз керакдир..."

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф"(0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов фикрларини билдириб ўтди.




"Яхши ўйин бўлди. 75 дақиқа давомида ўйин назоратини ўз қўлимизда ушлаб турдик. Биттагина тактик хато туфайли стандартдан гол ўтказиб юбордик. Рақиб яхши ўйнади, биз ҳам тактик томонлама яхши тўп тепдик. Гол ўтказиб юборилгунга қадар жуда хотиржам эдим. Ўша вазиятни томоша қилдим, жуда қўпол хатога йўл қўйилган, тажрибали футболчилар бундай хатога йўл қўйишга ҳаққи йўқ. Нима ҳам дея олардим, "Насаф"ни табриклайман. Яхши жамоа ва яхши ўйин намойиш этмоқда.

Бугун захирадан майдонга тушганлар ўйинимизни кучайтира олишмади. Бобожоновни алмаштирганим менинг ҳам хатоим бўлди. У жуда ҳам фойдали ўйнаётганди. Яна бешта тур қолди, футбол ўйнашни давом этамиз", - дейди Шипилов. 

- Охирги 4-5та ўйинда "Металлург" юта олмаяпти. Бунга нима сабаб бўлмоқда...

- Вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. "Бухоро" билан ўйинда жуда кўп вазият яратгандик. Бугун у қадар кўп имконият яратмадик, лекин ҳеч бўлмаса дурангга лойиқ эдик. Бунинг устида кўп ишлаяпмиз, балки машғулотларда вазиятларни якунлаш борасида ишлашни тўхтатсак гол уришни бошлармиз. Балки кимдир футболда барча нарсага эришиб бўлдим деб ўйлаётгандир, бу фақат унинг шахсий фикри ва бу хато. Ҳар куни машғулотда исботлашинг керак. Машғулотда бор кучинг билан ишламасанг тўп ҳам дарвозага кирмайди. Демак, маҳаллий ёшлардан топ ҳужумчи излаймиз.

- Дониёр Нарзуллаевнинг ҳаракатларига қандай баҳо берасиз? Биринчи таймда кўп ноаниқ паслар берди.
- Ҳа, буни тўғри сездингиз. Биринчи таймда тўп билан кўпроқ муомала қилишини айтдим. У тўпсиз ҳам фойдали ўйнай оладиган футболчи. Дониёр ўйинимизни сусайтиргани йўқ. Барчада пасайиш бўлади, у биринчи турдан буён ўйнамоқда ва кўплаб голли узатмалар берган. Нарзуллаевнинг ўйинида у қадар пасайиш бўлган деб ҳам айтмаган бўлардим, бизда бутун мавсум давомида "ўрада" юрган футболчилар бор.


Рейтинг: -25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика