RU

Последние новости

02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  3 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  5 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38

Андрей Шипилов: "Балки иккинчи даврада бошқа мураббий келар ва у мендан яхшироқ ишлар" Новости

Андрей Шипилов: "Балки иккинчи даврада бошқа мураббий келар ва у мендан яхшироқ ишлар"

Суперлиганинг 12-турида "Сурхон"га қарши баҳсдан кейин "Динамо" устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Керак бўлмаган жойда биринчи голни ўтказиб юбордик. Шундан кейин тезда ўзимизга келиб, ҳисобни тенглаштириб олгандик. Биринчи бўлимни ёмон ўтказмадик. Яхши вазиятлар юзага келтирдик. Етарлича стандартлар ва бурчак зарбаларига эга бўлдик. Иккинчи бўлимда эса тактик томонлама оқсадик. Натижада сен урмасанг, сенга уришади қабилида футбол бўлди. Ҳисоб 1:1 пайтида 100 фоизлик имкониятга эга бўлдик, ундан фойдаланиш шарт эди. Қўпол хатодан кейин биринчи пенальти, кейин иккинчиси... Захирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтириш ўрнига баттар ёмонлаштирди. Билмадим. Танаффус вақтида яхши машғулотлар қилдик, назорат ўйинлари ўтказдик. Билмадим...

- Футболчилар билан хатолар ҳақида гаплашганмидингиз?

- Ҳа. Суҳбатлар давомида айтган гапларим, қайта ва қайта кўрсатган хатоларим яна такрорланди. Дарвозабонимизни бугун умуман танимадим. Биринчи бўлимда сал-пал ўйинимиз чиқаётганди, аммо иккинчи бўлимда футбол ўйнашдан тўхтаб қолдик. Нимагалигини билмаяпман. Захирадагилар орқали ҳам ўйинни кучайтира олмадик.

- Демак, натижа ўйинга мос бўлди-ми?

- Йўқ, шунчаки 1:1 пайтида гол уриш керак эди ҳолос. Футбол эса бундай хатоларни кечирмайди. Урмасанг, ўтказиб юборасан. Меҳнат қилмасак ҳам майли эди. Рақибга жиддий ёндашдик, учрашувга юқори кайфиятда тайёрландик. Ҳеч қачон футболчилар ўз касбига бундай енгил қарамаслиги керак. Албатта, мураббий сифатида бирор жамоа бошқарувини қўлга олгандан кейин барча гапни ҳам айтавермаслик керак. Бироқ ростдан ҳам профессионал футболчилар ўз касбига доимо юқори даражада эътибор бериши лозим. Балки мураббий сифатида футболчиларимга барча маълумотларни етказиб бера олмагандирман. Бироқ аминманки, биз рақибни ҳар томонлама ўрганиб чиққандик. Бу ўйинга 3 ҳафта давомида жиддий ҳозирлангандик. 

- Давра якунига қадар "Қўқон-1912" ва "Насаф"га қарши баҳслар бор. Ушбу учрашувлар ҳақида нима дейсиз?

- Йигитларни рухий чуқурликдан олиб чиқиш керак. "Динамо" каби жамоаларнинг бундай ёмон ҳолатга тушиб қолишини умуман истамайман. Ушбу икки ўйиндан кейин турнир жадвалида ижобий ўзгаришлар бўлмаса, раҳбарият билан гаплашиб олишим керак бўлади. Балки иккинчи даврада бошқа мураббий келар ва у мендан яхшироқ ишлар.

- Ушбу учрашувдан кейин раҳбариятдан истеъфо сўрамайсизми?

- Ҳозирча йўқ. Ҳозирча таслим бўлмайман. Жамоанинг бундай ҳолатда бўлишини истамайман. Биринчи даврадан кейин натижаларга қараймиз.

- Пенальтиларда ҳакамга эътирозингиз йўқми?

- Йўқ, барчаси жойида. Биз ёш болаларча қўпол хатоларга йўл қўйдик. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика