RU

Последние новости

23:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун 3 клуб таклифини рад қилди  1 23:21Йўқ! 108 миллионлик трансфер амалга ошмайди  2 22:47Родри ушбу мавсумда ўйнайдимми? Гвардиола жавоб берди  3 22:18Слот: "Барчаси Салоҳга боғлиқ"  1 21:52Консейсау истеъфога чиқарилиши мумкин  8 21:38БАА. 3та пенальти тепилган, 7та гол урилган ўйинда "Ал Ваҳда" мағлуб бўлди, Эркинов 63 дақиқа ўйнади  0 21:20Клублар ўртасидаги ЖЧ тўпи намойиш қилинди  42 20:50Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" ўз майдонида дуранг қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 20:14Эрон. Ўткир Юсупов пенальти қайтариб, "Фулад"га дуранг тақдим қилди  8 19:59Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши ўйинлар ҳақида: "Бу худди дербидек бўлиб қолди"  60 19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  2 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  5 18:38"Реал" ТВ ЕЧЛ қуръасидан кейин: "Ортиқ ҳеч ким "қайноқ тўпчалар" хақида гапира олмайди"  54 17:44Европа Лигаси. Шомуродов ва "Рома" "Порту"га қарши — плей-офф босқичига қуръа ташланди   9 17:31"Реал" ва "Ман Сити" 4-бор ЕЧЛ плей-оффида тўқнаш келади  86

Андрей Мишченко: "Миржалол Қосимов билан эркакча хайрлашдик. "Нефтчи"нинг ўрни пастда эмаслигини кўрсатишимиз керак" Новости

Андрей Мишченко: "Миржалол Қосимов билан эркакча хайрлашдик. "Нефтчи"нинг ўрни пастда эмаслигини кўрсатишимиз керак"

Айни пайтда "Нефтчи" жамоасининг мудофаа чизиғида Алексей Ларин ва Андрей Мишченко жуфтлиги ҳаракат қилмоқда.

 Биринчи даврада АГМК шарафини ҳимоя қилган Мишченко ёзги трансферлар ойнаси вақтида фарғоналиклар таркибига келиб қўшилди. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров "Пахтакор"га қарши кечган ўйиндан сўнг унинг фикрлари билан қизиқди. 


- Андрей АГМКдан "Нефтчи"га ўтиш қарори қандай юзага келди? 

- Ҳар бир футболчи сингари мен ҳам ўйнашни истайман. АГМКда имкониятларимни тўлиқ кўрсатишим учун ўйин амалиёти етишмади. Бу паллада менга Виталий Григорьевичдан қўнғироқ бўлди. Биласиз ушбу мутахассис билан "Истиқлол"да бирга фаолият юритганмиз. Ўзаро суҳбатдан сўнг "Нефтчи"га ўтишим ҳақида келишиб олдик. Вазиятни тўғри тушуниб қўйиб юборгани учун АГМК клубига миннатдорчилик билдираман. Айниқса Миржалол Қўшоқович билан гаплашиб бир қарорга келдим. Якунда иккимиз эркакларча қўл бериб хайрлашдик. 

- АГМКда қолиб совринли ўринлар учун курашишингиз мумкин эди. "Нефтчи"да эса мақсадлар бошқача. Таваккал қарор қабул қилдим, деб ўйлайсизми?

- Мен учун энг муҳими ўйин амалиётига эга бўлиш. "Нефтчи"нинг ўрни пастда эмаслигини ҳали кўрсатишимиз керак. 

- Биринчи даврада Суперлигада дебют қилдингиз. Янги чемпионатда янгича хулосалар бўлиши табиий..

- Майдонга чиқиб ўз ишимни қиламан. Баҳолаш ёки хулоса қилиш менинг ваколатимга кирмайди. Фақат футбол ва ғалаба ҳақида ўйлашим зарур. 

- Стартдаги икки ўйин "Нефтчи"нинг кучига баҳо бериш учун етарлими?

- Иккита ўйинда бир киши кам ўйнадик. Бу ўз-ўзидан ўйин режасига таъсир қилади. 

- Демак қониқадиган жиҳат кўзга ташланмади...

- Натижа келиши учун ҳали кўп ишлашимиз керак. Ўйинимизга яна қўша оламиз. Бу қўлимиздан келади, дея оламан. 

- "Пахтакор" билан ўйинда пенальти амалга оширилганда ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин эди...

- Ютқазганимиздан кейин яна нима дейиш мумкин. 45-дақиқада пенальтидан гол ура олмадик. Учрашувнинг қолган қисми қандай давом этгани тушунарсиз. "Пахтакор" тажрибали жамоа. Улар хотиржам тарзда баҳсга якун ясашди. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика