RU

Последние новости

19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   0 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  0 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  8 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  1 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  2 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  18 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  18 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  5 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6

Андрей Микляев: "Шундай совуқда стадионга келган мухлисларга раҳмат" Новости

Андрей Микляев: "Шундай совуқда стадионга келган мухлисларга раҳмат"

Ўзбекистон кубоги-2017 финалидан кейин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микялев матбуот анжуманида қатнашди.

"Аввало мухлисларга раҳмат айтаман, шундай совуққа қарамай тўла стадионда ўйнаш ажойиб бўлди. Иккала жамоага раҳмат айтаман, ёмон ўйин бўлмади. Иккита турли тайм гувоҳига айландик. Ташкилотчиларга раҳмат айтаман. Кетма кет иккинчи йил Ўзбекистон кубогида ғолиб бўлганимиздан хурсандман. Охирги дақиқаларда биз ҳисобни сақлаб қолиш учун ўйнадик. Омад кучлиларга кулиб боқади. Барча футболчиларга мавсум учун раҳмат. Бизнинг жамоамизда ҳеч қандай зиддиятлар бўлмади. Бизни қўллаб қувватлаб турган раҳбарият ва мухлисларга, сиз журналистларга раҳмат. Биз қўйилган мақсадларга эришдик", - дейди Микляев. 


- Ўтган йил ҳам олтин дубль қайд этилганди. Қайси бири қийинроқ бўлди? 

- Ҳозир бирдан айтиш қийин. Биринчи марта олтин дубль қайд этиш доим қийин бўлади. Совринларни сақлаб қолиш уни қўлга киритишдан оғир бўлади. Катта меҳнатлар ётибди.  Масалан бугун "Бунёдкор" учрашув охирида бизни жуда ҳам қийнади. Бу мавсумда ҳеч қайси ўйинда бунчалик ҳимояланмаган эдик.


- Тимур Кападзе клуб тизимида қоладими?

- Менимча ҳа. Сабаби бундай яхши кадрларни шундай қўйиб юбориш тўғри эмас.


- Легионерлар жамоада қолишадими? 

- Ҳозир мавсум якунланди. Барча хурсанд. Ҳозирча бу ҳақда аниқ маълумот бера олмайман. Легионерлар борасида яхшилаб ўйлаб қарор қабул қиламиз.  


- Марат Бикмаевга "Пахтакор" қизиқмоқда. Бош мураббий сифатида нима деб ўйлайсиз у жамоада қоладими? 

- Нафақат "Пахтакор" балки кўплаб жамоалар унга қизиқишмоқда. Унинг шартномаси тугамоқда. Келаси мавсум қаерда ўйнаши кўпроқ Бикмаевнинг қарорига боғлиқ. 


- Жалолиддин Машарипов кейинги йил қайси клубда ўйнайди? 

- Бу ҳам юқоридаги каби вазият. Машарипов жамоамиз ғалабаларига хисса қўшди. Унинг масаласи клублар раҳбарияти ўртасида ҳал бўлади. 


- Жамоадан кейинги йил ОЧЛда нима кутиш мумкин?

- Биз ҳам ўзимизга шу саволни кўп берамиз. Халқаро майдонда ҳам ўз олдимизга қўйилган мақсадларга эришишга ҳаракат қиламиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика