RU

Последние новости

19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  5 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  19 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  27 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  10 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  26 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  22 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

Андрей Микляев: "Локомотив" раҳбарияти ва футболчиларини табриклайман" Новости

Андрей Микляев: "Локомотив" раҳбарияти ва футболчиларини табриклайман"

"Локомотив" ва "Ал Наср" ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Андрей Микляев иштирок этди.

"Локомотив" раҳбарияти ва футболчиларни гуруҳдан чиққани билан табриклайман. Анча йиллардан буён ўзбек клуби гуруҳдан чиқа олмаганди. Биринчи бўлимда гол ура олмадик. Рақиб "автобус" ҳимояда ўйнади. Бизда 3-4та вазият бўлди. Иккинчи бўлимда натижа учун ўйнашга мажбур бўлдик. Гуруҳда биринчи ўринни олганимиздан хурсандман.

- "Бунёдкор" стадионида биз ҳам гол ура олмадингиз?

Биз ҳаракат қилдик, рақиб жуда кўпчилик бўлиб ҳимояда ўйнади. 1/8 финални қайси стадионда ўтказишимизни ҳозир мен билмайман. Ўзимизга қолса "Локомотив" стадионида ўтказишни истардик.

- "Ал Ҳилол" ҳақида нима дея оласиз?

"Ал Ҳилол" кучли жамоа. Ўтган йил ҳам бу жамоага қарши ўйнагандик. Бу жамоани ўрганиб чиқишга вақтимиз бор. Техника ривожланиб кетган, видеолар орқали ҳам рақибни ўрганишимиз мумкин.

- Ўйиндан олдин қандай кўрсатма берилганди?

- Биринчи бўлимда гол уриш вазифаси қўйилганди. Танаффус вақтида эса рақибга қараб ўйнашни айтдик. Натижа учун ўйнаганимизни тан оламан.

- 1/8 финалда "Пахтакор"га қарши ўйнаганингизда осонроқ бўлармиди?

- Йўқ. Бундай ҳисобламайман. Агар "Пахтакор" билан ўйнаганимизда қизиқ бўларди. Бундан ташқари чорак финалда битта жамоамиз бўларди.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика