RU

Последние новости

16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  2 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  0 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  19 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  6 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  16 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  6 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  3 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1

Андрей Микляев: "Жамоамиз сафига сербиялик ҳужумчи келди" Новости

Андрей Микляев: "Жамоамиз сафига сербиялик ҳужумчи келди"

Олий лиганинг биринчи давра доирасидаги қолдирилган беллашув "Локомотив" - "Қизилқум" (2:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Микляев қатнашди.


- Учрашувда қайд этилган натижадан кўнглим тўлди. Ўзбекистон кубоги доирасидаги ўтган баҳсда "Машъал"га имконият бой берилгач, руҳий томонлама жамоани яна қайта тиклаш бироз қийин бўлди. Бугун ҳеч қайси футболчига эътироз йўқ. Беллашувда ташаббус биз тарафда бўлди. Ўйин ҳам мухлисларга манзур келди, деб ўйлайман.

Агарда иккинчи голни эртароқ урганимизда қолгани янада осонроқ кечармиди. Шунга қарамай фарқни яна биттага оширишга эришдик. умуман олиб қараганда, баҳс сўнггига қадар игнани устида ўтирдик. Жамоамизнинг ўйин фалсафаси ҳужумкорлик. Ҳар доим биринчи рақам остида ўйнашга интиламиз. Ҳар доим ҳам кутилган ўйинни намойиш этишни уддасидан чиқмасмиз, бу борада баҳони журналистлар ва мухлислар беришади.

Жамоамиз сафига яна бир легионер ҳужумчи келиб қўшилди. Айни пайтда сербиялик футболчи юртимизга ташриф буюрган. Эртага футболчи тиббий кўрикдан ўтади. Агарда тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтса, қолган ҳужжатли ишларни амалга оширамиз.

Камолиддин Тожиев? Бу ҳақда биринчи марта бугун журналистлардан эшитдим. Тўғрисини айтаман, бу трансфер ҳақида биринчи марта бугун эшитдим. Мен мураббийман, клубга кимни олиб келишни клуб раҳбарияти ҳал этади ва улар бу борада кўпроқ маълумотга эга. Тожиев ҳақида мен бирор нарса дея олмайман.

Ислом Тўхтахўжаевнинг тиббий кўрикдан ўтиши борасида муаммолар вужудга келди. Ҳозирги кунда ушбу муаммолар бартараф этилмоқда. Ислом Тўхтахўжаев тез орада яна сафга қайтиши кутилмоқда.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика