RU

Последние новости

01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  5 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  1 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  8 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5

Андрей Микляев: "Истеъфо? Сиз ҳам истеъфо берасизми?" Новости

Андрей Микляев: "Истеъфо? Сиз ҳам истеъфо берасизми?"

ОЧЛ доирасидаги "Локомотив" - "Зоб Аҳан" учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Микляев ҳамда футболчи қатнашди.

- Гуруҳдан чиқиш учун имконият мавжуд ва бунинг учун фақат ғалаба зарур. Рақибни яхши ўрганиб чиқдик, улар техник футболдан кўра асосан кучга таянган ўйин кўрсатишади. Умид қиламанки, эртага омад биз тарафда бўлади", - дея гап бошлади Андрей Микляев.

- Таркибда йўқотишлар борми?
- Икром Алибоев дисквалификация туфайли жамоага ёрдам бера олмайди.

- Салим Мустафоев охирги қатор ўйинларда қайдномада ҳам кўринмаяпти...
- Мустафоев ҳозир руҳий ҳолатини тиклаш учун машғулот олиб бормоқда. Қачонки у тайёр бўлса, ўшанда майдонга тушади. Балки бугунги машғулотларда тайёр бўлса, унда эртага уни кўришингиз мумкин.

- "Локомотив"да ички муҳит қандай? (Шаҳбоз Беғамов)
- Саволингини тушундим. Муҳит яхши. Жамоа ўйинга тайёр. Кўплаб ўйинларда ғалаба қозона олмаётган бўлсакда, бу нарса муҳитга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаяпти. Барча битта мақсад йўлида ҳаракат қилмоқда. Жамоада ишчанлик кайфияти ҳукмрон.


- Рақибни эртага дуранг қаноатлантиради. Балки эртага иккита ҳужумчи билан ўйнаб кўриш керакмикан?
- Бизда қанот вингерлари деярли ҳужумчи вазифасида ўйнашади. Аммо ҳужумга эътиборни кучайтириб, ҳимояни унутиб қўймаслик керак. Рашидов ҳам эртага ҳужумчи сифатида ўзини кўрсатишини кутамиз.

- "Локомотив"дек жамоа учун қатор муваффақиятсиз бу фожиа эмасми? Жамоа ўтказилган 11 учрашувда атига 3 ғалабага эришди. Бу шунчаки омадсизликка ўхшамаяпти... 
(Шаҳбоз Беғамов)
- Тўғри, қатор муваффақиятсизликлар "Локо"дек жамоага ярашмайди. Яна нима ҳам дердим? Балки эртанги ўйин мураббийлар штаби учун охирги имконият бўлиши мумкин. Эртага нима бўлишини биз билмаймиз. Буни раҳбарият ҳал қилади.

- Шунчаки ташқаридан жамоадаги об-ҳавони ўзгартириш пайти келгандек туюлмоқда. Чунки қатор ғалабасиз сериялар топ жамоа учун шунчаки омадсизлик эмас. Тўғри, истеъфога чиқаришни раҳбарият қилади. Лекин натижалар ўхшамай қолганида мураббийларни ўзлари ҳам истеъфо берадиган ҳолатлар кўп учрайди... (Шаҳбоз Беғамов)
- Агарда бу жамоа фойдасига ишласа, ҳа. Мени истеъфоим "Локо"нинг натижаларига ижобий таъсир қилса, унда истеъфо беришга тайёрман. Масалан сиз ҳам ишингиз яхши кечмаса, унда истеъфо берасизми?

- Мен мураббий эмасман. Мураббий бўлганимда қатор муваффақиятсизликдан кейин истеъфо берардим... (Шаҳбоз Беғамов)





Сардор Рашидов: "Бизни қийин учрашув кутмоқда. Чунки ғолиб жамоа гуруҳдан чиқади. Эртанги ўйинда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, ғалабани тантана қилмоқчимиз".

- "Қўқон-1912"га қарши ўйинда захирага олинганиздан сўнг мураббийга очиқча эътироз билдириб кийиниш хонасига йўл олдиз. Бу жамоадаги муҳит жуда ёмонлашганидан далолатми?
(Шаҳбоз Беғамов)
- Йўқ, муҳит жуда яхши. Ўша вазиятни жамоадаги муҳитга ҳеч қанлай алоқаси ёки таъсири йўқ. Бу шунчаки футболда бўлиб турадиган ҳолат. Ўйиндан кейин мен мураббийдан узр сўрадим. Ҳаммаси яхши.
 
- Нега аввалги Сардор Рашидовни кўрмаяпмиз? (Шаҳбоз Беғамов)
- Аввалги Рашидов БААда қолган. Йўқ, Қатарда қолган. Нима деганиз бу?

- Нима деганим? Аввалги Рашидов билан ҳозиргисида фарқ бор. Ҳозир жуда кўплаб имкониятлардан кам гол уряпсиз. Олдинги юқори даражада футбол ўйнаган Рашидовни кўрмаяпмиз, деяпман... (Шаҳбоз Беғамов)
- Гол уриш омадга боғлиқ. Ҳар ўйинда бор кучим билан ўйнаяпман.

- Ёки жамоага мослашиш жараёни қийин кечмоқдами? (Шаҳбоз Беғамов)
- Йўқ, бундан муаммо йўқ. Ҳаммаси жойида.

Рейтинг: +52   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика