RU

Последние новости

19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   1 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  2 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  14

Андрей Микляев: "Гуруҳдан чиқа олсак чорак финалга етиб бора оламиз" Новости

Андрей Микляев: "Гуруҳдан чиқа олсак чорак финалга етиб бора оламиз"

Эртага, 9 май куни Осиё чемпионлар лигасининг "А" гуруҳи, 6-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" (Дубай) - "Локомотив" (Тошкент) учрашуви бўлиб ўтади.
Айни пайтда "Локомотив" вакиллари Дубайда бўлиб туришибди. Бугун ўйиндан олдинги матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида дастлаб "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев ва ҳимоячи Муҳаммад Коне саволларга жавоб қайтаришди.

Андрей Микляев: - Эртага иккала жамоани ҳам қизиқарли ва муҳим баҳс кутмоқда. Эртанги ўйинда бизнинг гуруҳдан чиқишимиз ҳал бўлади. Бунинг учун эса фақат ғалаба қозонишимиз шарт. Рақибимиз "Ал Аҳли"ни дуранг ҳам қониқтиради. Ўйлайманки, эртанги беллашувда жамоамиз чиройли ўйин кўрсатган ҳолда ғалаба қозонади ва гуруҳдан чиқади.

Жамоамиз олдига бу йил Чемпионлар лигасида қўйилган вазифа - аввало гуруҳдан чиқиш. Биз ўтган йил чорак финалга қадар етиб боргандик, ўйлайманки, гуруҳдан чиқсак бу йил ҳам шу натижани такрорлай оламиз. ОЧЛда ҳар бир ўйин босим остида ўтади ва эртанги учрашув ҳам бундан холи эмас. Сафимизда 20 нафар яхши футболчи бор ва улар бир-бирларининг ўрнини тўлдира олишади.

Муҳаммад Коне: - Бош мураббий айтиб ўтганидек, эртага фақат ғалабани кўзлаб ҳаракат қиламиз. Бизга бу ўйиндаги ютуқ жуда зарур. Бунинг учун ҳавонинг жуда иссиқлиги ҳам таъсир ўтказмаслиги керак. "Ал Аҳли" кучли жамоа, лекин уларни Тошкентда мағлуб этганмиз. Эртага ҳам шу натижани такрорлашга ҳаракат қиламиз.
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика