RU

Последние новости

13:27Эрон матбуоти: Машарипов Суперкубокда ўйнай олади  2 13:06Гёкереш "Арсенал"да дебют қилмасиданоқ рекорд қўйди  0 12:34"Зенит" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ўйнамоқчи"  2 12:06Далот МЮ Мбеумо ва Кунья билан шартнома имзолаганидан хурсанд, чунки у энди уларга қарши ўйнашга мажбур эмас  0 11:39МЮ АПЛ ва Бундеслига юлдузлари билан ҳужумни кучайтирмоқчи  0 11:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия билан ўйнайди!  5 10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  1 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  2 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  3 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  6 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  12 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  6 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  5 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1

Андрей Микляев: "Биз ҳам рақиб каби гуруҳдан чиқишни истаймиз, аммо бу қийин бўлади" Новости

Андрей Микляев: "Биз ҳам рақиб каби гуруҳдан чиқишни истаймиз, аммо бу қийин бўлади"

ОЧЛ 4-тури доирасида "Локомотив" - "Ал Дуҳайл" (Қатар) жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан "темирйўлчилар" устози Андрей Микляев ҳамда футболчи Санжар Шоаҳмедов ўз фикрларини билдирди.

Андрей Микляев: "Тушуниб турганингиздек олдимизда қийин ўйин кутиб турибди. "Ал Дуҳайл"ни яқиндагина қўлга киритган мамлакат чемпионлиги билан табриклайман. Улар 5:0 ҳисобида ғалабага эришишди. Эртанги ўйин ҳақида, қизиқарли ўйин кутиб турибди. Рақиб таркибида юқори техникали футболчилар жуда кўп, буни кўп кўрдик. Ўз майдонимизда ўйнаймиз. Мухлислар бизни қўллаб қувватлашади. Гуруҳдан чиқиш учун имкониятлар етарли. Эртага яхши ўйин кўрсатиб ўзмиз учун керакли натижани қўлга киритишга интиламиз"

Ҳимояда ўзгариш бўладими йўқми? Ҳозирча бу ҳақида гапира олмайман. Эртага буни ҳал қиламиз. Ўтган ўйинда ротация қилишга мажбур бўлдик. Ҳа, учта голни кетма кет ўтказиб юбордик. Бироқ иккинчи бўлимда тезкор голлар киритдик. Аммо омад келмади, мағлубиятдан қутулиб қола олмадик.

Биринчидан, олдимизга раҳбарият томонидан жиддий вазифалар қўйилган. Чемпионат ва кубокдаги мақсадлар тушунарли, ОЧЛда эса иложи борича узоқроққа боришни истаяпмиз. Албатта хатолар жуда кўп бўлмоқда. Чунки футболни бусиз тасаввур қилибб ўлмайди. Йигитларга раҳмат, ўйинга қайта олишди. Барибир нималардир етишмади. Танаффусда шогирдларимга кўрсатмалар бердик. Иккинчи бўлимда эса яхши ўйнашди, ўйинни назорат қила олдик.

Ғалаба қозониш учун футбол ўйнаш керак. Биз бунинг учун қаттиқ ҳаракат қиламиз. Гол уриб, ўтказмаслигимиз лозим. Дуранг ҳам бизни қаноатлантирмайди.

10-рақамдаги Нам Таэ Хи, 19-рақамдаги футболчи ҳам анча тезкор. Шунингдек, жамоа сардори ҳам менда яхши таассурот қолдирди. Рақиблар ҳам, биз ҳам ОЧЛда гуруҳдан чиқишни истаймиз. Бироқ бу осон бўлмайди.


Санжар Шоаҳмедов:
- Эртага ютишга ҳаракат қиламиз. Яхши ўйин бўлади деган умиддаман. Қайси жамоа яхши ўйнаса, ўша жамоа ғалаба қозонади.

Қатарликларнинг кучсиз жиҳатини кўрмадим. Улар ҳар доим охиригача ўйнашади. Кеча йиғилганимизда айтдик, барча ўйинда етакчи бўлиши керак. Эртага худо хоҳласа шундай бўлишига умидворман.


Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Ал Дуҳаил" учрашуви 12 март куни соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: -25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика