RU

Последние новости

23:24Расман: Альфонсо Дэвис "Бавария" билан шартномасини узайтирди  1 22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" Қатарда бирорта аниқ зарба бермай ютқазди  181 22:45МЮ Винисиус учун курашга қўшилди  3 22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  4 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  13 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  6 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  5 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  19 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  5 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  1 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  10

Андрей Микляев: “Биз ғалаба учун келганмиз” Новости

Андрей Микляев: “Биз ғалаба учун келганмиз”

Бугун “Локомотив” Осиё чемпионлар лигасининг 1/16 финал босқичи доирасида Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” клубига қарши баҳс олиб боради.

Бу ўйин “Локомотив” учун ниҳоятда муҳим, қолаверса, “Темирйўлчилар” Ар Риёдга фақат ижобий натижани кўзлаб ташриф буюришган.

Кеча одатга кўра, учрашув олдидан расмий тадбирлар ташкил қилинди. Аввали “Ал Ҳилол” футбол клубида ҳар иккала жамоа менежерлари ҳамда учрашув расмийлари иштирокида митинг ўтказилди. Шуни айтиш лозим, “Ал Ҳилол” клуби қароргоҳи биз турган меҳмонхонадан анча узоқ бўлиб, у ерга етиб бориш учун ўртача 40 дақиқа йўл босишга тўғри келди.

Менежерлар йиғилиши маҳаллий вақт билан 16:30да бошланди. Бунда бир қатор масалалар ва юзага келиши мумкин бўлган саволларга ойдинлик киритиб олинди. Бугунги баҳс Ар Риёддаги энг катта “Қирол Фаҳд” стадионида бўлиб ўтади ва ўйинга 30 минг мухлис келиши кутилмоқда. Бугун “Локомотив” қизил футболкада, “Ал Ҳилол” эса кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.

Митинг якунига етгач, ўша ернинг ўзида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжуманида “Локо” бош мураббийи Андрей Микляевга дарвозабон Игнатий Нестеров ҳамроҳлик қилди.



А.Микляев: – Биз яна бир бор Саудия Арабистонига ташриф буюрганимиздан мамнунмиз ва яхши меҳмондўстлик учун мезбонларга миннатдорчилик билдирамиз. Энди бўлажак ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, бизни жуда муҳим баҳс кутиб турибди. Мақсадимиз аниқ: ортга ғалаба билан қайтиш. “Локомотив” ОЧЛда ўзининг дастлабки вазифасини уддалади: бу гуруҳдан чиқиш эди. Энди янада узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз.

И.Нестеров: – Мураббийимиз айтиб ўтганидек, иккала жамоани ҳам иккита учрашувдан иборат қизиқарли баҳс кутиб турибди. Худди биз каби рақиб ҳам кейинги босқичга чиқишни хоҳлайди ва астойдил курашади. Ўйлайманки, якунда ҳаммаси биз учун ижобий кўриниш олади.

Микляевга савол: – “Локомотив”ни сафарда дуранг ҳам қониқтиради, шундан келиб чиқиб жамоа дуранг учун ўйнайдими?
А.Микляев: – Аслида-ку, ғалабани кўзлаб келганмиз. Лекин биринчи беллашув дуранг билан тугаса, жавоб учрашувида имкониятимиз ошади. Ўйиннинг қандай кечиши футболчиларнинг ҳаракатига боғлиқ. Ҳаммамиз биламиз, “Ал Ҳилол” Осиёда ўз ўрнига эга клублардан бири. Бу жамоа кўп ютуқларга эришган ва уларни ниҳоятда жиддий қабул қиляпмиз.

Нестеровга савол: – Рақиб сафида қайси футболчини алоҳида ажратиб кўрсата оласиз?
И.Нестеров: – Мен бу жамоага қарши олдин ҳам ўйнаганман, “Ал Ҳилол”да кучли ўйинчилар кўп, бироқ кимнидир алоҳида ажратиб кўрсата олмайман.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика