RU

Последние новости

22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  4 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  3 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  7 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  5

Андрей Канчельскис: "Жаҳон чемпионатидан кейин ҳам фикрим ўзгаргани йўқ, Черчесов танлови мутлақо нотўғри" Новости

Андрей Канчельскис: "Жаҳон чемпионатидан кейин ҳам фикрим ўзгаргани йўқ, Черчесов танлови мутлақо нотўғри"

Россиялик машҳур мутахассис, "Манчестер Юнайтед"нинг афсонавий футболчиси, айни пайтда "Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаётган Андрей Канчельскис яқинда сайтимизга берган интервьюси давомида Россия терма жамоаси, хусусан Станислав Черчесов ҳақидаги фикрларини ҳам билдирганди.

"Жаҳон чемпионатидан кейин ҳам Станислав Черчесов ва Россия терма жамоаси ҳақидаги фикрим ўзгаргани йўқ. Нима, мундиалда Россия яхши футбол намойиш этдими? Натижа? Кимларни ютдик ўзи? Саудия Арабистони терма жамоасиними? Биз уларни ютишга мажбурмиз. Мисрни ютиш яхши кўрсаткич ҳисобланадими? Йўқ албатта. Биз мундиалда ўйнаш тажрибаси йўқ жамоаларни мағлуб этдик холос. Уругвай Россия терма жамоасининг асл башарасини кўрсатгандику. Натижа ўшанда буткул ўйинга мос бўлганди. Испания эса Жаҳон чемпионатига умуман тайёр бўлмаган ҳолда келди. Тушунарсиз сабабларга кўра чемпионат олдидан мураббийни истеъфога чиқарди. Шунчаки тўпни ушлаб ўтириш учун футбол ўйнаган Испанияни пенальтилар сериясида ютдик.

Яна шуни қўшимча қилиш керакки, биз мундиалга квалификация раундисиз, яъни мезбонлик ҳуқуқи асосида иштирок этдик. Терма жамоамиз ва Черчесовнинг асл кучини энди кўрамиз. Европа чемпионатига чиқиш йўлидаги квалификация раундида ҳаммасига жавоб оламиз. Терма жамоа ва Черчесовга ҳақиқий баҳони энди қўямиз. Умуман, Черчесовнинг тайинлови тўғри ёки нотўғрими, ҳаммаси ошкор бўлади. Ҳамманинг ўз фикри бор. Менимча эса Черчесов танлови бу мутлақо нотўғри бўлган. Буни мен аввал ҳам, ҳозир ҳам айтаман", - дейди Канчельскис. 

Рейтинг: -14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика