RU

Последние новости

15:19ЎзЭл Классикосига превью  3 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  3 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  4 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  20

Андрей Фёдоров: "Ўйин биз кутган сценарий остида ўтди" Новости

Андрей Фёдоров: "Ўйин биз кутган сценарий остида ўтди"

Суперлиганинг 8-турининг марказий учрашуви "Бунёдкор" - "Локомотив" (1:2) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Фёдоров ва баҳсда энг яхши бўлган Марат Бикмаев қатнашди.

- Ўйин биз кутган сценарий остида ўтди. Учрашув мухлисларга, мураббийларга ёқди, деб ўйлайман. Натижа туфайлигина баҳс "Бунёдкор" бош мураббийига ёқмади шекилли. Учрашув ўз статусига муносиб бўлди. Чунки иккита яхши шаклланган жамоалар бугун чиройли футбол кўрсатишди. Қийин беллашувдаги муҳим ғалабадан тўла қониқдим. Биз ҳам, "Бунёдкор" ҳам етарлича хавфли вазиятлар яратишди. Якунда эса омад бизга кулиб боқди. Ўтказиб юборилган голдан кейин футболчилар ўзларида куч топишди ва иродали ғалабани қўлга киритишди. Уларга фақатгина мақтовли сўзларни йўллайман.

Ким бош мураббий? Айни пайтда мен вақтинча бош мураббий вазифасини бажаряпман. Аввалги матбуот анжуманида ҳам бу саволга жавоб бергандим. Ҳамма қарорларни мен чиқараман. Шунингдек, мураббийлар штаби билан ҳам маслаҳатлашаман. Мирко Йеличични жамоада ишлаётгани менга ҳеч қандай халақит қилаётгани йўқ. Аксинча, унинг кўмаги бизга ёрдам беради.

Марат Бикмаев: "Иккита ҳужумкор жамоа ўртасидаги баҳс ҳақиқий шиддатли футболга айланди. Шундай ўйинлар кўп бўлса жуда катта фойда бўларди. Бу каби баҳслар мухлисларга ёқади. Одатда жамоалар бизга қарши ҳимоявий ўйнайди, аммо "Бунёдкор" ҳужумкор ўйнади. Натижада стадионга келган мухлислар ажойиб футбол гувоҳига айланишди. Ўйин шахсан менга жуда ёқди. "Бунёдкор" ҳам, биз ҳам кўплаб вазиятлар яратдик. Таблодаги ҳисоб эса тўлиқ адолатдан.

Иккинчи пенальтида аниқ контакт бўлди ва "нуқта" ҳақли кўрсатилди. Тўпни дарвозага тепмоқчи бўлган пайтим Анвар Ғофуров мени оёғимга тегди. Бу вазият жарима майдончаси ичида бўлдими ёки ташқаридами, буни билмадим. Бу вазиятни фақатгина такрорий лавҳада кўрсам қаерда йиқилганимни биламан. Мен у вазиятда буни аниқ англолмасдим. Мен ҳеч қачон пенальти ишлаш учун симулация ишлатмаганман. Ёки кўргансизми мени симулация қилганимни? Мен ундай футболчилар сирасига кирмайман. Мени бир ўзим пенальтини ўйлаб тополмасдим.

Рейтинг: -97   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика