RU

Последние новости

01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  1 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  0 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  9 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0

Андрей Фёдоров: "Омадимиз келди ва сафардан ғалаба билан қайтаяпмиз" Новости

Андрей Фёдоров: "Омадимиз келди ва сафардан ғалаба билан қайтаяпмиз"

«Динамо» - «Нефтчи» (0:1) учрашувидан сўнг «Нефтчи» жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Андрей Федоров ўйин ҳақида тўхталди.

«Кутганимиздек, жуда оғир учрашув бўлди. «Динамо» турнир жадвалида пастки ўринларда эканлиги учун фақат ғалабани кўзлашини билардик. Шу боис, қарши ҳужумга эътибор бердик. Очиғини айтаман, омадимиз келди ва сафардан ғалаба билан қайтаяпмиз» - дея гап бошлади меҳмонлар мураббийи. «Ўйин давомида якка курашлар кўп бўлди. Жамоам кўрсатган ўйиндан қониқмадим, аммо натижа хурсанд қилди. Бугун омад биз томонда бўлди.

Кетма-кет ғалабадан кейин тўртинчи ўрин учун курашамиз, аммо ҳали Осиё майдонларида тўп суриш ҳақида ўйлашга жуда эрта. Асосийси ҳар бир ўйинда тушиб, ғалаба қозониш. Бугун кўрдикки, Олий Лигада етакчиларни айтмаганда, қолган жамоаларнинг ўйин савияси бир хил. Пенальти ҳақида гапирадиган бўлсам, ўша вазиятда нима бўлганлигини кўролмай қолдим. Шу боис бу ҳақда аниқ фикр айтишим қийин.

Очиғини айтсам, «Динамо» жамоаси шундай ўйини ва таркиби билан турнир жадвалининг пастки ўринларида эканлигига ҳайронман. «Динамо» менда жуда яхши таассурот қолдирди» - дея фикрини якунлади Фёдоров.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика