RU

Последние новости

07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  1 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  3 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  3 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  26 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  9 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1

Андрей Фёдоров: "Жисмоний толиқишдан келиб чиқиб тактика танладик" Новости

Андрей Фёдоров: "Жисмоний толиқишдан келиб чиқиб тактика танладик"

"Локомотив" - "Пахтакор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезмонлар бош мураббийи Андрей Фёдоров ҳамда ўйинда "темирйўлчилар" сафида энг яхши футболчи деб эътироф этилган Санжар Шоаҳмедов қатнашди.

Андрей Фёдоров: - Биз икки кундан олдин шу стадионда айни шунга ўхшаган ўйин ўтказгандик. Бугунги баҳс мураббийлар штабига ёқди. Фақатгина кўнгилни хира қилган жиҳат гол бўлмади. Ўйинга биргина гол етишмади. Шунингдек, жамоамиз жуда тиғиз тақвимда ўйнаётгани туфайли чарчоқ аломатлари сезилди. Шу боисдан ҳам ўйинни учрашув давомида кутилганидек кучайтира олмадик. Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, жамоамиз бугун ноодатийроқ услубда ўйнади. "Пахтакор" айни пайтда чемпионат пешқадами, шу боисдан ҳам биз бугунги ўйинга шу тариқа тайёргарлик кўрдик. Танаффусдан кейин футболчилар янада ўзларид куч топа олишгани учун уларга миннатдорчилик билдираман. Ўйлашимча, биз ўйинни муносиб тарзда ўтказдик. Агарда яратилган вазиятлардан биттасини голга айлантирганимизда, ҳозир ғалаба қозонган бўлардик.

- Аввалги мураббийлар штаби кореялик Чо Сук Жаэни майдонга туширмаётганди. Сизга унинг унинг ҳаракатлари маъқул келмаяптими? Умуман олганда ушбу легионер ҳужумчи нега кўринмаяпти?

- Чо Сук Жайнинг имкониятлари юқори. Ҳозирча у рақобатда маҳаллий футболчиларга ютқазмоқда. "Локомотив" кучли жамоа. Бу ерда ҳар қандай янги футболчига асосий таркиб учун кураш жуда қийин кечади. Камига Чо Сук Жаэ ўйнаётган позицияда ўтган йилги чемпионатнинг энг кучли футболчиси тўп тепади. Нивалдо ҳам ҳар доим майдонга тушмаяпти. Чунки рақобат юқори. Баъзан тактикадан келиб чиқиб бир уни, бир буни майдонга туширяпмиз. Чо Сук Жаэ шу темпда машғулотларда иштирок этаверса, яқин орада ўз имкониятини олади. 

- Шерзод Каримов кўринмаяпти...

- Шерзод Каримов бетоб. "Бунёдкор"га қарши ўйиндан олдин Каримов шамоллаб қолганди.

- Иккинчи бўлимда жамоа бироз ҳимояга эътиборни кучайтирган ҳолда ўтказди. Бу жисмоний толиқиш билан боғлиқми ёки тактика?

- Бу тактика билан боғлиқ. Тактика эса жисмоний толиқишдан келиб чиқиб танланди. Чунки биз жуда тиғиз тақвимда ўйин ўтказяпмиз. Айни пайтда "Локо" чемпионатда энг кўп ўйин ўтказган жамоа.

Санжар Шоаҳмедов: "Жуда қизиқ ва чиройли ўйин бўлди. Ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Аммо бу футбол. Кимдир ютади ва кимдир ютқазади. Ўзимизни имкониятларимизни голга айлантирганимизда ҳозир 3 очкони қўлга киритган бўлардик".

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика