Андрей Фёдоров - Жароҳатлар, янги ҳужумчи, Ҳамза Каримов ва Туркия йиғини ҳақида
		
		19 янв 2017 10:20
        Новости	
	 
				 
				Андрей Фёдоров - Жароҳатлар, янги ҳужумчи, Ҳамза Каримов ва Туркия йиғини ҳақида
"Тўғри бугун назорат учрашуви эди, бироқ барибир бундай ўйнаб бўлмайди. Футболчилар кўп хато қилишди. "Бухоро" билан ўйинда ҳам деярли шундай бўлганди. Ўшанда рақиб вазиятлардан фойдаланмаганди, бугун эса акси бўлди. Футболчилар ўйин кунлари ҳам тонгги машғулотларда иштирок этишмоқда. Яъни жисмоний юкламалар жуда катта бўлмоқда. Буни барча олдиндан яхши биларди", - дейди Фёдоров.  
- Бугун ҳужумда нега биргина Никита Павленко ўйнади? 
- Сабаби жароҳатлар билан боғлиқ. Мурод Бобожонов ўтган баҳсда 10 дақиқа ўйнаб жароҳат олганди. Шерзод Ҳакимов ҳам оёғини қайириб олди. Сунъий майдон бўлгани учун футболчиларда шикастланишлар бўлмоқда. Янги мавсум олдидан сафимизга яхши ҳужумчи қўшиб олиш режамиздан ўрин олган. Ҳозир ҳужумчи қидираяпмиз. 
- Ҳамза Каримов борасидаги фикрларингиз қандай? 
- Тажрибали эканлиги кўриниб турибди. Бироқ жароҳат туфайли ўтган йил 4та ўйиндагина майдонга тушди. Шу боис машғулотлар ҳамда мана шундай назорат ўйинларида ўзини кўрсатиши керак. 
- Кейинги режалар билан ўртоқлашсангиз.
- Тошкентдаги бу йиғинимиз тугагач Фарғонада Ҳоким кубоги мусобақасида иштирок этамиз. Шундан сўнг балки Туркияда йиғин ўтказишимиз мумкин. Ҳозир ҳужжат ишлари давом этмоқда, - дейди "Нефтчи" устози.  
Нарзулла Сайдуллаев

Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии