RU

Последние новости

19:11"Хоразм" - "Навбаҳор". Таркиблар билан танишинг  0 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  10 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  9 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  3 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7

Андрей Фёдоров: "Бухоро" ёмон жамоа эмас экан" Новости

Андрей Фёдоров: "Бухоро" ёмон жамоа эмас экан"

Суперлига 3-турида "Бухоро" мағлуб этилганидан кейин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Илк навбатда йигитларни ғалаба билан табриклайман. Йигитлар нафақат натижа, балки ўйин бобида ҳам юқори сифат қайд эта олишди. Бу энди 3-тур. Илк турда "Андижон"га қарши ўйиндан кейин ҳам айтиб ўтганимдек, коллектвимиз янги ва улар ҳали жипслашиб олганича йўқ. Ҳозирча улар биз кутганимиздек ўйнай олишмаяпти. Бироқ улар ўйин давомида фақатгина курашиб, тўп учун талашмасдан, ўйинга бўлган чанқоқликни кўрсата олишмоқда. "Бухоро" узун паслардан воз кечиб, кичик паслар орқали ўйин кўрсатишни бошлаган пайтда биз ҳам ортда ўйнашга мажбур бўлдик. Ўшанда тўп учун курашишга қийналдик. Рақиблар таркибида боши билан яхши зарба бера оладиган футболчилар борлиги учун иложи борича тўпни хавога кўтармадик. Рақиблар яратган бир неча хавфли вазиятларни йўққа чиқардик. Гол ўтказиб юбормаганимиздан хурсандман.

- Рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз?
- "Бухоро" ҳам ёмон жамоа эмас. Уларнинг таркибида ҳам катта ўзгаришлар бўлди. Тўғри, натижалар борасида унчалик ҳолат яхши эмас. Айта оламанки, ушбу жамоанинг таркибини юқори сифатли футболчилар ташкил этади.

- Темурхўжа Абдухолиқов агар яна бир гол урганида фаолиятидаги голлари сони 100тага етиб, Геннадий Краницкий клубига аъзо бўлишини билганмидингиз?
- Тўғрисини айтсам, билмагандим. У бугуннинг ўзида учта гол уриб, ушбу клубга аъзо бўлиши мумкин эди.

- Кейинги ўйинда жамоа унга бу борада ёрдам берадими?
- Фақат унга ўйнашми? Балки бундан буёғига у захирада қолар, қаердан биласиз? Балки унинг 100-голини уришига тўсқинлик қиларман (кулади).

- Янги легионерлар жамоага қанчалик даражада мослашиб кетди?
- Ҳозирча улар жамоага унчалик даражада мослаша олишмади. Легионерлар жамоага, чемпионатга, мамлакатга мослашишда давом этишмоқда. Умид қиламанки, бу жараён кутганимдан тезроқ ўтиб кетади.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика