RU

Последние новости

22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  3 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   13

Андрей Фёдоров: "Бундай паллада каламушларгина жамоадан кетиб қолишади" Новости

Андрей Фёдоров: "Бундай паллада каламушларгина жамоадан кетиб қолишади"

"Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" устози Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бу ўйинни муҳокама қилиш қийин. Ўйинимиз ўхшамади. Секин тезликда ўйнадик. "Бунёдкор" эътиборини ҳимояга қаратгани боис, қарши ҳужумларга ўтиб кетишди. Йигитлардан тўпни тезроқ ҳаракатлантиришни сўрагандим. Бироқ ўйин ўхшамади. Шу боисдан айта оламан, бугунги натижа адолатли эди. Бугун биз ғалабага лойиқ эмасдик. Биринчи бўлимда яхши вазиятлардан фойдалана олмаган бўлсак ҳам шу фикримда қоламан. Ҳозирча бошқа изохим йўқ.

- Сўнгги уч ўйинда жамоа ғалабага эриша олмади. Шунингдек, ОЧЛда ҳам омадсизлик... Истеъфога чиқишга қарши эмасмисиз?
- Бу борада ўйламаяпман. Бундай вазиятда клубни каламушлар ташлаб кетишади. Мен бу ҳолатда истеъфони нотўғри деб ўйлайман.

- Балки жамоага янгича об-ҳаво керакдир?
- Агарда кимдир жамоага 100 фоиз ёрдам бераман деса, албатта кетаман.

- "Бунёдкор" кўпроқ югурди. "Локо" эса секин ҳаракат қилди. Бу нима билан боғлиқ?
- Бизда ўйинлар жуда кўп. Ўйин кетидан яна ўйин бўлгани учун тикланишга, куч тўплашга вақт етмай қолаяпти. Энди эса олдимизда кичик танаффус бор. Шу вақтда биз йигитларни жисмоний ва руҳий томонлама ўз ҳолатига келтириб олишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: -74   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика