RU

Последние новости

11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  3 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3

Андрей Фёдоров: "Ал Ваҳда" гуруҳда биринчи ўринда, демак уларнинг кучсиз томони йўқ" Новости

Андрей Фёдоров: "Ал Ваҳда" гуруҳда биринчи ўринда, демак уларнинг кучсиз томони йўқ"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Ал Ваҳда" - "Локомотив" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Андрей Фёдоров ва Азизбек Ҳайдаров қатнашди.

"Аввало барчани Рамазон ойи бошлангани билан табриклайман. Ўйинга келсак, биз ҳам, рақибимиз ҳам эртанги баҳсдаги натижа қанчалик муҳим эканлигини тушуниб турибди. Афсуски ОЧЛдаги сўнгги турлардаги натижаларимиз ижобий чиқмади. Шу боис қолган иккала баҳсда ҳам ғалаба қозонишимиз шарт. Биз гуруҳдан чиқиш учун бор кучимизни ишга соламиз.

Эртага бизни фақат 3 очко қизиқтиради. Шу боис ўзимизнинг ўйинимизга эътибор қаратамиз. "Ал Ваҳда" қандай ўйнашининг фарқи йўқ. Ўтган мавсумда ҳам бу клуб билан бир гуруҳда бўлганмиз, бир-биримизни яхши биламиз. Барчаси майдонда ҳал бўлади. Ким эртага кўпроқ тайёр бўлса ўша жамоа ғолиб бўлади.

Агар гуруҳда биринчи ўринда бораётган бўлса, менимча "Ал Ваҳда"нинг кучсиз томонлари йўқ. Аммо эртага рақибнинг камчиликларини топишга уринамиз", - дейди Андрей Фёдоров.

"Ассалому алайкум. Рамазон муборак бўлсин. Бор эътиборимиз кейинги баҳсга қаратилган. Мақсадимиз фақат ва фақат 3 очко олиш. Тўғри қийин бўлади, аммо ортга йўл йўқ. Таркибимизда ҳеч кимда жароҳат йўқ, фақатгина бир ҳимоячимиз иккита сариқ карточка олгани боис майдонга туша олмайди холос. Барча футболчилар "Ал Ваҳда"га қарши ўйин оғир ўтишини тушуниб туришибди", - дейди Азизбек Ҳайдаров.


Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика