Андре Виллаш-Боаш: «Тоттенхэм» чемпионлик учун курашади деб ўйламайман»
22 авг 2013 15:25
Новости


Андре Виллаш-Боаш: «Тоттенхэм» чемпионлик учун курашади деб ўйламайман»
"Тоттенхэм" бош мураббийи Андре Виллаш-Боашнинг фикрича, мавсумлар оралиғидаги яхши ҳаридларга қарамай, унинг клуби ҳозирча премьер-лигада чемпионлик учун курашишга тайёр эмас.
"Биз бу мавсумда соврин учун номзод эканимиз ҳақидаги фирга қўшилмайман. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ғозир ҳаммаси ўзгаряпти".
"Сотиб олган янги футболчиларимиз билан бир жамоани ташкил қилишимиз талаб этилади. Биз улар билан унча узоқ вақт ишлай олмадик. Бунга вақт бўлмади. Яқин вақт ичида шу ишни амалга оширамиз деб умид қиламан.
Бир мавсумда тўртта соврин? Бу ҳаддан ташқари қийин масала. Англияда фақат "Манчестер Юнайтед" требл қила олган холос.
Бир мавсумда ҳеч ким тўртта соврин ютмаган Англияда. Бу ҳақида ҳозир фақат орзу қилиш мумкин. Лекин келажакда бу ишни амалга ошира оламан деб умид қиламан. Биз жуда кучли жамоа тузяпмиз", деди португалиялик мутахассис.

Комментарии