Андре Онана: "ЕЧЛнинг ўтган мавсумдаги энг яхши дарвозабони 6 ойда энг ёмонига айландими?"
17 дек 2023 18:53
Новости
Андре Онана: "ЕЧЛнинг ўтган мавсумдаги энг яхши дарвозабони 6 ойда энг ёмонига айландими?"
"Манчестер Юнайтед" посбони Андре Онана ушбу мавсумдаги ўйинидан мамнун бўлмади.
Ушбу мавсумда 27 ёшли посбон 24 ўйинда 39 гол ўтказиб юборди ва АПЛнинг 16 ўйинида 3 марта сариқ карточка олди.
"Манчестер Юнайтед"даги фаолиятим бу тариқа бошланганидан ўзим ҳам мамнун эмасман, чунки бундан ҳам яхшироқ бўла олишимни биламан. Буни айрим ўйинларда кўрсата олдим ва ҳозиргидан кўра яхши бўла оламан. Айни пайтда биз учун қийин давр. Умид қиламанки, барчасини тезда ўзгартира оламиз.
Сиз ЕЧЛнинг ўтган мавсумдаги энг яхши дарвозабонни 6 ойда энг ёмони деб атаяпсизми? Йўқ! Барчаси вақтинча. Бугун бўлмаса, эртага, эртага бўлмаса, ундан кейин барчаси ўз жойига тушади", - деди камерунлик посбон "Sky Sports" нашрига берган интервьюсида.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии