RU

Последние новости

07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  0 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  0 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  24 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  7 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  4 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  4 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  108 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53

Андижонликларнинг қадрдон суҳандони - 75 ёшда! Новости

Андижонликларнинг қадрдон суҳандони - 75 ёшда!

Андижондаги “Наврўз” стадионига ташриф буюрган ишқибоз бугун ўзининг 75 йиллик юбилейини нишонлаётган Раббоно Камолович Раҳмоновнинг ширин ва бетакрор овозини бутун умрга эслаб қолганлиги шубҳасиз.
Бу машҳур суҳандоннинг чиндан ҳам жозибали оҳанги минглаб мухлислар қулоқларида ҳалигача жаранглаб туради.
Асли бухоролик Раббоно Раҳмонов 1957 йили, яъни 17 ёшида Андижон тиббиёт институтига ўқишга кириб, бу ерда бутун умрга қолиб кетди. Маълум муддат ўзи битирган олийгоҳда ишлади, кейинчалик тиббиёт фанлари номзоди даражасигача кўтарилди. 1981 йилдан бошлаб эса 20 йил давомида Андижон шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида раҳбар лавозимида ишлади.

Қаҳрамонимиз азалдан қалам аҳли билан ошуфта эди. Аммо у кишининг ижодкорлигидан ҳам кўра, футболдаги фаоллиги ҳар қанча таҳсинларга лойиқ. “Наврўз” стадиони радиоузели карнайларида узоқ йиллар давомида Раббоно Камоловичнинг жаранглаган бетакрор ва ўзига ром этувчи овози ҳали ҳамон барчанинг ёдида ва ҳалигача кўпчилик у кишининг эълон ва маълумотларни ширали тарзда ўқиб эшиттиришини ўзгача бир энтикиш билан эслайди ва қумсайди.

Ушбу қутлуғ кунда биз Раббоно Камоловични кўпсонли ўзбек футболи мухлислари, яқинлари, қадрдонлари номидан табриклаймиз-қутлаймиз! Отахонга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бардамлик тилаб қоламиз! Илоҳим, Гулнорахон аямиз билан кексалик гаштини узоқ йиллар бирга суришсин!

Юбиляримизга, шунингдек, ўзбек футболи шарҳловчиларининг отахони саналмиш Ахбор Рустамович Имомхўжаев ҳам ўз табрикларини йўллайди:
- Азиз ва муҳтарам Раббоно ака! Сиз қадрли дўстимизнинг таваллуд топган кунингизга 75 йил тўлиши муносабати билан чин кўнгилдан, юрагимиз қўри ила табриклаймиз ва қутлаймиз! Биз сизни футболимизнинг чин маънодаги фидойи инсони сифатида, машҳур шифокор сифатида таниймиз ва ҳурмат қиламиз. Мен андижонликлар сизни ўзбек Юрий Левитани деб аташларидан ўз вақтида бошим осмонга етган. Сиз бизни фахримиз, қалбимиз, ифтихоримиз ва қалин дўстимизсиз. Сиздек буюк инсон билан ака-ука тутинганлигим билан ўзимни бахтли деб ҳисоблайман. Гўзал келинойимиз билан қўша қариб, фарзандлар ва неваралар бахтига доимо омон бўлинг! Сиз азизимизнинг 100 йиллик тўйингизда ёнингизда ўтириб, қутлаш ва табриклаш каминага ҳам насиб этишини Яратганнинг ўзидан сўраб қоламан. Сизни қаттиқ қучиб, дўстингиз Ахбор.


Улуғбек Мирзаев,
“Андижон” ФК спорт директори
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика