RU

Последние новости

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  4 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

"Андижон" ўз уйида "Сўғдиёна"га ютқазди Новости

"Андижон" ўз уйида "Сўғдиёна"га ютқазди

Олий лиганинг 11-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сўғдиёна" учрашувини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.

«Андижон» (Андижон) – «Сўғдиёна» (Жиззах) 1:2
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: В. Лёткин.
Голлар: Лочин Солиев 81 - Сардор Эминов 36, 54

Огоҳлантиришлар:
Вусол Магеррамов, 45. Иброҳим Отахонов, 76. Акмал Жўрабоев, 84. Рустам Аъзамов, 90.

АНДИЖОН: 32.Темур Ғаниев, 2.Жавлон Мирабдуллаев, 3.Даврон Турсунов, 6.Иброҳим Отахонов, 8.Баҳром Абдураҳимов, 10.Анвар Ражабов (14.Акмал Жўрабоев, 63), 17.Мирзакамол Камолов (7.Бекзод Ғозиев, 61), 18.Шаҳзод Шайманов, 19.Алишер Тўхтасинов, 23.Сергей Доценко, 28.Расул Раҳмонов (С) (9.Лочин Солиев, 46).
ЗАХИРА: 1.Муҳиддин Худоёров, 4.Раҳим Қодиров, 22.Камронбек Кападзе, 88.Алишер Азизов.

СЎҒДИЁНА: 1.Александр Меленчук (С), 4.Элёр Орипов (21.Акмал Абдураҳмонов, 46), 6.Аюбхон Нўъмонов, 7.Расул Ҳайитов (8.Ботир Каримжонов, 90+1), 13.Рустам Аъзамов, 14.Ориф Мамажонов (9.Сардор Қаҳҳоров, 81), 18.Сардор Эминов, 19.Суҳроб Қобилов, 20.Вусол Магеррамов, 24.Асилжон Бегимқулов, 25.Суҳроб Бердиев.
ЗАХИРА: 12.Ширинбой Абдуллаев,  11.Нодир Иброҳимов, 17.Санжар Рашидов,  23.Бобур Қосимов.


                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          
ЯНГИЛАШ

Учрашув поёнига етди. Эътиборингиз учун ташаккур!

"Андижон" футболчилари ҳисобни тенглаштириш учун, меҳмонлар эса ғалабани сақлаб қолиш мақсадида ҳужумкорликни оширмоқда.

86* Хавфли вазият! Акмал Абдураҳмоновда гол уриш учун қулай имконият бўлганди. Икки рақибини ортда қолдирган "Сўғдиёна" ҳужумчиси тўпни бироз юқорига тепиб юборди!


81* ГООООЛЛЛ.
Лочин Солиев меҳмонлар жарима майдони ичида ҳимоячилар қуршовида бўлишига қарамай аниқ зарба йўллаб ҳисобни қисқартиришга эришди.

77*
Акмал Жўрабоев ўнг қанотдан жарима майдони ичида Магеррамовни алдаб ўтиб дарвозага кучли зарба йўллади. Меленчук маҳоратини намойиш этиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди!

Стадионга ташриф буюрган мухлисларга табиийки мағлубият ёқмаяпти. Шу боис улар бош мураббий Азамат Абдураимовнинг истеъфога чиқишини сўрашмоқда.


65* Баҳром Абдураҳимов жарима зарбасини амалга оширди. Бироқ ундан майдон эгалари унумли фойдалана олишмади.

Афтидан бугун "Сўғдиёна" мавсумдаги иккинчи ғалабасини танътана қиладиган кўринади!

58*
Суҳроб Бердиев ўнг қанотдан рақибини алдаб ўтиб чаммаси 25-30 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

Меҳмонлар ҳужумкорликни сусайтирмаяпти ва қулай вазият туғилди дегунча олдинга интилмоқда.

54* ГООЛЛ. Сардор Эминов чап қанотдан олдинга интилиб дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва Ғаниев қўриқлаётган дарвозанинг чап бурчагини аниқ нишонга олди!

Иккинчи бўлимда Даврон Файзиев ҳимоячини ўрнига ҳужумчи туширди ва бу орқали олдинги чизиқни кучайтирди.

47*
Суҳроб Бердиев ҳисобни иккитага ошириши мумкин эди. Бироқ бу вазиятда "Андижон" футболчилари гол бўлишига йўл қўймади.

Учрашув бошланди.

Жамоалар таркибида ўзгаришлар юз берди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Иккинчи тайм бошланиш арафасида!

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45* Бош ҳакам биринчи бўлим тўхталишлари учун 3 дақиқа вақт қўшиб берди.

45* Анвар Ражабов жарима майдони ичига ёриб кираётганида Магеррамов уни қўполлик ишлатган холда тўхтатиб қолди. Жарима зарбасини Тўхтасинов бажарди. Алишернинг тепган тўпини Меленчук маҳорат кўрсатиб майдон ташқарисига чиқариб юборди!

43*  "Сўғдиёна" футболчилари ҳужумкорликни сусайтирмаган холда олдинга ўтиб турибди. Аюбхон Нўъмоновнинг жарима майдони ичида тепган тўпи ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

 38* Алишер Тўхтасинов ўнг қанотдан "Сўғдиёна" дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Меленчук зарбани муштлари билан уриб қайтаришга эришди.

36* ГООООЛ.
Сардор Эминов чап қанотдан жарима майдони ичига ёриб кирди ва кутилмаганда Ғаниев дарвозаси томон зарба йўллаб учрашувда ҳисобни очишга эришди!


Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда. Жамоалар навбати билан ҳужум уюштирмоқда. Бироқ самара йўқ!

 Андижонда ёмғир ёғишни бошлади. Мухлислар усти ёпиқ пана жойларга ўтишга ошиқмоқда!

Камоловдан тўпни қабул қилиб олган Алишер Тўхтасинов бир рақибини алдаб ўтиб рақиб дарвозаси сари зарба йўллади. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди.

Учрашувда бироз тўхталиш юз берди. Жиззахликларнинг икки ўйинчиси кутилмаганда тўқнашиб кетди ва бунда Элёр Орипов жароҳат олди. Шифокорлар муолажаларидан сўнг ҳимоячи яна майдонга қайтди.

14*. Хавфли вазиияят! Камолов ўнг қанотдан олдинга юриш қилди ва тўпни "Сўғдиёна" жарима майдони ичига узатди. Тўхтасиновнинг бош билан берган зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

10* Алишер Тўхтасинов ўнг томондан бурчак тўпини амалга оширди. Жарима майдони ичида Доценко дарвоза сари зарба йўллади. Лекин ҳимоячилар тўпни қайтарган холда, хавфни бартараф этишди.

3* Анвар Ражабов чап қанотдан катта тезликда олдинга танлашди. Бироқ меҳмонлар ҳимоячиси Магеррамов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

"Сўғдиёна" футболчилари тўпни майдон марказидан ўйинга киритган холда, учрашувни бошлаб берди.


Бош ҳакам Зокир Қодиров учрашув бошланганлиги ҳақида хуштагини чалди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Бугун хизматингизда камина Исломбек Рустамбеков бўлади.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари. Бугун Андижонда турнир жадвалида ёнма-ён ўрин олган жамоалар баҳси бўлиб ўтмоқда.
 
Учрашув соат 18:00да бошланади.




Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика