RU

Последние новости

17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  1 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  4 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  1 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  4 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  4 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  4 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  1 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  6 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  2 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  8

“Андижон” ўйинига Сергей Шевченконинг йўқлиги таъсир қилдими? Новости

“Андижон” ўйинига Сергей Шевченконинг йўқлиги таъсир қилдими?

Кеча олий лиганинг иккинчи даврасига старт берилди.
Кечанинг ўзида тақвим бўйича олтита учрашув ўтказилди ва бугун бўлиб ўтадиган “Локомотив” - “Навбаҳор” баҳсидан сўнг 14-тур якунига етади.



Мусобақа жадвалида охирги ўринни эгаллаб турган “Андижон” Тошкентда “Пахтакор” меҳмони бўлиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи таймда майдон эгалари рақиб дарвозасини жавобсиз икки бор ишғол қилишди. Шуни айтиш лозим, “Андижон”нинг янги бош мураббийи Сергей Шевченко ўйинга келгани билан захира ўриндиғида ўтирмади. Украиналик мураббий баҳсни трибунада туриб томоша қилди.

Ўйиндан кейин бўлиб матбуот анжуманида иштирок этган “Андижон” катта мураббийи Ориф Маматказинга қуйидагича савол берилди, яъни “Бугунги мағлубиятда Сергей Шевченконинг захира ўриндиғида ўтирмагани футболчиларга таъсир қилдими?”



Ориф Исмоилович саволга қуйидагича жавоб қайтарди:
“Тўғри савол бердингиз. Дарҳақиқат бу баҳсда Сергей Яковлевичнинг йўқлиги ҳам йигитларга ўз таъсирини кўрсатди. Эҳтимол бош мураббий ўз ўрнида ўтирганида футболчиларга қўшимча далда бўлармиди. Биз машғулотларда доим биргамиз, аммо ўйин бошқа, машғулот бошқа”.

Энди савол туғилади: нима учун Сергей Шевченко захирада ўриндиғида ўтирмади? Биринчи сабаби шуки, у кишида “Про” лицензияси йўқ, шу боис расман бош мураббий сифатида фаолият юрита олмайди. Иккинчидан, у кишининг ҳужжатларида қандайдир муаммо бор деб эшитдик.

Шу боис ПФЛ ҳозирча бу мураббийни рўйхатдан ўтказмай турган экан. Катта эҳтимол билан “Про”си бўлмаган мураббий клубда бошқа лавозимда ишлайди, аммо кейинги учрашувларда захира ўриндиғида ўтирадими-йўқми, бу борада аниқ бир гап айта олмаймиз. Ҳартугул олий лигада қолиш учун ҳаракат қилаётган жамоа бош мураббийсиз бутун бир иккинчи даврани ўтказмаса керак.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика