RU

Последние новости

21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  10 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  3 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  1 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  3 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  25 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  1 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  7 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  1 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  5 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  3 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  6 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

"Андижон" ўйинида ўсиш кузатиладими? Новости

"Андижон" ўйинида ўсиш кузатиладими?

Кеча "Андижон" футбол клуби "Бунёдкор" сунъий майдонида "Олмалиқ"қа қарши назорат баҳсини ўтказди. 1:1 ҳисобида якун топган беллашувда андижонликлардан Эрнест Седько гол муаллифи бўлди.
Яхши биласиз, ўтган мавсум якунларига кўра "Андижон" олий лигани тарк этганди. Бироқ ПФЛ қарорига биноан жамоага яна имконият берилди ва элитада олиб қолинди. "Андижон"ни Эдгар Гесс бошқараётганидан хабарингиз бор. Эдгар Яковлевич айни пайтда тажрибали ўйинчилар атрофида жамоа тузишга ҳаракат қиляпти. Кечаги баҳсда ҳам олий лигада номи чиққан футболчилардан бир нечтаси иштирок этди.

Кечаги ўйинда "Андижон"нинг асосий таркиби қуйидагича кўринишда бўлди. Дарвозани молдовалик посбон Александр Мошняга қўриқлади. Ҳимоя марказида Ярослав Крушельницкий билан Даврон Турсунов, чап қанотда Иброҳим Отахонов, ўнг қанотда эса Асрор Раҳмонов ҳаракат қилишди. Ярим ҳимояда Санжар Асқаралиев, Асқар Жадигеров, Иқбол Акрамов, Тимур Васильев, Шукур Жумабоев сингари фтуболчилар тўп тепди. Ҳужумда эса Лочин Солиев ўйнади.

Кейинчалик иккинчи таймда Рустам Аъзамов, Эрнест Седько, Азиз Ғуломхўжаев, Акбар Хўжаев каби ўйинчилар майдонга тушишди. Асосий таркибга разм солиб қарасак, ўтган мавсум ўйнаган футболчилардан фақат Даврон Турсунов, Иброҳим Отахонов, Асрор Раҳмонов ва Лочин Солиев қолибди.

Ҳар қандай жамоанинг "мияси" ҳисобланадиган ярим ҳимоя "Андижон"да тубдан янгиланган. Аслида ярим ҳимоячи ҳисобланадиган Иброҳим Отахонов кеча чап қанот ҳимоясида ўйнади. Натижада ярим ҳимояда фақат янгилар ҳаракат қилишди. Бизга маълум бўлишича, Эдгар Гесс Андижонга борганидан сўнг клуб билан беш йиллик шартнома тузган ва эътиборни асосан маҳаллий ёшларга қаратиши айтилганди. Бироқ ҳозирча бунинг аксини кўряпмиз. Ва бунга табиий ҳол сифатида қарсак ҳам бўлади, негаки Гесс қайси жамоада ишламасин, урғуни доим тажрибали футболчиларга берган.

Шундан келиб чиқиб айтганда, бу йил ёшларни тарбиялайдими-йўқми, бир нарса дейиш қийин, чунки мураббий жамоани Крушельницкий, Жадигеров, Асқаралиев каби футболчилар атрофида тузишга ҳаракат қиляпти. Қолаверса, ярим ҳимоя деярли 100 фоизга янгинаётганини ҳисобга олсак, янги футболчиларнинг бир-бирини тушуниб кетишига қанча вақт керак бўлади, жамоа ўйинини кучайтириш учун мураббийга вақт етадими каби саволлар ҳам юзага келаверади. Олий лига бошланишига эса тобора оз вақт қоляпти.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика