"Андижон" футболчилари бугун тиббий кўрикдан ўтди
04 янв 2014 15:18
Новости
"Андижон" футболчилари бугун тиббий кўрикдан ўтди
Маълум муддатлик танаффусдан сўнг яна йиғилган футболчилар бугун тиббиёт ходимларининг назоратидан ўтишди.
Таркибда айтарли янги номлар йўқ ҳозирча. Кеча жамоа машғулоти тоғли ҳудудда жойлашган Экин-тикин даҳасида ўтказилиши лозим эди. Аммо режага ўзгартириш киритилиб, футболчилар "Соғлом Авлод" стадионида шуғулланишди.
Азамат Абдураимов ҳозирча жамоа билан бирга эмас. Маълумотларга кўра, бош мураббий Тошкентда бир қатор масалаларни ҳал этиш билан банд. Шу боис унинг душанба куни Андижонга етиб келиши кутилмоқда.
Шунинг учун машғулотларни ёрдамчи мураббий Ориф Маматказин билан Абдурашид Исмоилов ўтказмоқда.Юрий Цой, Акмал Турсунбоев, Афзал Азизов, Икром Ибрагимов, Дмитрий Краев каби бир қатор ўйинчилар расман жамоани тарк этгани ҳақида маълумотлар бор.
Айтишларича бугун футболчилар АОЗСКнинг ёпик манежида шуғулланди.Янги ҳафтадан таркибга бир қатор янги ўйинчилар келиб қўшилиши кутилмоқда.
Комментарии