RU

Последние новости

23:56"Реал" — "Атлетико". ЕЧЛдаги Мадрид дербиси учун таркиблар маълум  2 23:54"Боруссия Дортмунд" — "Лилль" ва ПСВ — "Арсенал" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 23:18"Реал" Лондон клубидан 70 млн фунтга баҳоланаётган ўйинчига қизиқмоқда  0 22:58Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" турнирдаги илк мағлубиятини "Пахтакор" майдонида қабул қилиб олди  200 22:45ЕЧЛ. "Брюгге" ва "Астон Вилла" 1/8 финалнинг биринчи ўйинида ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:28"Ливерпуль" собиқ ўйинчиси Минамино яна 2 йил Францияда қолади  1 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  21 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  3 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26 19:44Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": "Шерлар" кийниш хонасидан галерея  5 19:33"Арсенал" "Атлетико" футболчиси учун "Челси" билан курашга қўшилди  1 19:06Винисиус Жуниор: "Тез орада "Реал" билан шартномамни узайтираман"  3 18:45Ўзбекистон футзал федерацияси ҳамкорликка чорлайди  0 18:168-8-8...   8

"Андижон": Дмитрий Краевга соғлиқ тилаймиз Новости

"Андижон": Дмитрий Краевга соғлиқ тилаймиз

Олий лигага қайтишни мақсад қилган "Андижон" жамоасининг айни пайтда биринчи лигада муваффақиятли иштирок этишида жамоа сафидаги барча футболчилар катта ҳиссасини қўшмоқда.
Шулар қаторида иқтидорли ҳужумчи Дмитрий Краев ҳам "Андижон"ни кучлилар сафига қайтишига ёрдам беришни мақсад қилган ҳолда йил бошида жамоа таркибига қўшилганди. Аммо кутилмаганда бетоб бўлиб қолгани боис Краев учун мавсум эрта якунланди.

Иккинчи босқич баҳслари бошланганда Краевнинг соғлиғида кутилмаганда муаммолар пайдо бўла бошлади. Тиббий текширувлар натижасида футболчи бошини (миясини) операция қилдириши кераклиги ойдинлашди. Албатта футболчини бундай касалликка учраши миллионлар ўйинида камдан-кам содир бўлади. Афсуски, Краев жароҳлик столига ётишга мажбур. Боз устига бундай операция Москвада қилиниши талаб этилмоқда. Шу боис айни пайтда футболчига руҳий ҳамда моддий ёрдам керак. Ҳозирда "Андижон" жамоаси мураббийлари, у билан бирга тўп сурган футболчилар ва яқинлари Краевга ҳар тарафлама ёрдам беришга тайёр. Қолаверса, яқин кунларда унинг номига ҳисоб рақами очилиши режалаштирилган. Бундан ташқари 6 сентярбь куни "Зарафшон" клубига қарши ўтадиган учрашувда "Соғлом авлод" стадионида Дмитрий Краевнинг даволаниши учун хайрия тадбири ташкил этилади.

"Андижон" жамоасининг мураббийлари, футболчилар ва ходимлари ҳамда мухлислар номидан Дмитрий Краевни тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика