"Андижон" бугун Тошкентда йиғилди
21 янв 2015 20:54
Новости
"Андижон" бугун Тошкентда йиғилди
Бугун Тошкентга йўл олган “Андижон” жамоаси эртага тайёргарликни пойтахтда бошлайди.
Андижондаги йиғиндан кейин футболчиларга икки кунлик дам берилганди. Бугун тушдан кейин жамоамиз пойтахтга йўл олди.
Бу “Андижон”нинг мавсумга тайёргарлик давомидаги учинчи йиғини бўлади. Андижонда ўтган иккинчи йиғинда қатнашган футболчилардан Исроил Турсуновга жавоб берилди. Шунингдек, Фарҳод Бекмуротов билан Артур Маматказин энди ўринбосарлар билан шуғулланишда давом этишади. Тошкентдаги йиғин чоғида таркибга бир қатор янги ўйинчилар қўшилишади. Бундан ташқари легионерлар ҳам келади.
Пойтахтда машғулотлар ўтказиш билан бирга андижонликлар назорат ўйинларида ҳам майдонга тушишади. 25 январь куни “Машъал”, 29 январда “Бухоро” ва 1 февраль куни “Пахтакор” жамоаларига қарши назорат учрашувлари ўтказиш режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, “Андижон”даги Тошкентдаги йиғини 11 февралга қадар давом этади.

championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии