RU

Последние новости

19:36​"Челси" Стерлинг бўйича таклифларни кўриб чиқади  0 19:25Про лига. "Арал" Нукусда "Олимпик-MobiUz" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 19:08"Ал Насср" бир киши кам бўлиб, "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди ва Саудия Арабистони Суперкубоги финалига чиқди  12 18:44Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади  7 18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   1 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  0 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  1 17:22"Футбол олами". "Нефтчи" Наманганда ғолиб, Абрамов Қосимовдан устун келди, "Андижон"да яна мағлубият  0 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  2 15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  1 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  8 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  11

“Андижон” бугун “Косонсой” билан ўйнайди Новости

“Андижон” бугун “Косонсой” билан ўйнайди

Иккинчи босқич баҳсларига тайёргарлик кўраётган “Андижон” бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказади.
Бу сафарги рақиб “Косонсой” жамоаси бўлади. Айни пайтда косонсойликлар ҳам иккинчи босқич ўйинларига тайёргарлик кўришмоқда.

Эртанги учрашувда Азамат Абдураимов аралаш таркибни майдонга туширишни режалаштирган. Яъни, мураббийлар таркибга қўшилган янги ўйинчилар ва ёшларни синовдан ўтказишади. “Косонсой” билан беллашувдан кейин андижонликлар навбатдаги ўртоқлик учрашувини 5 август куни “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказишади. Эслатиб ўтамиз, бунгача “Андижон” “Навбаҳор” (1:1) ва “Нефтчи” ўринбосарлари (1:3) билан куч синашди.

“Андижон” клуби расмий сайти орқали ўтказиб келинаётган ойнинг энг яхши футболчини аниқлаш сўрови давом этмоқда. Сўров натижаларига кўра якунланган июль ойининг энг яхши ўйинчиси Темур Ҳакимов бўлди. У 57 балл билан 1-ўринни эгаллади. Аммо шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Темур иккинчи босқични “Андижон”да ўтказмайди. Чунки айни пайтда у “Пахтакор” сафига қайтган. Сўровга қайтадиган бўлсак, Акмал Жўрабоев 37 балл билан иккинчи, Баҳром Абдураҳимов эса 24та овоз тўплаб учинчи бўлишди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика