RU

Последние новости

17:01"Реал" АПЛда шу ойнинг ўзида МЮ ва "Тоттенхэм"га гол урган 19 ёшли футболчига қизиқмоқда  0 16:36Расман: "Насаф" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  3 16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  0 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  4 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  4 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  9 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  17 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5

«Андижон»нинг янги легионери: «Бизда Кубокни ютиш учун яхши имкон юзага келган ва бундан фойдаланиб қолишга ҳаракат қиламиз» Новости

«Андижон»нинг янги легионери: «Бизда Кубокни ютиш учун яхши имкон юзага келган ва бундан фойдаланиб қолишга ҳаракат қиламиз»

«Андижон» ёзги селекция чоғида таркибини бир қатор янги ўйинчилар билан тўлдирди.

Уларнинг орасида сербиялик 31 ёшли ҳимоячи Любиша Пецель ҳам бор. У «Андижон» матбуот хизматига илк интервьюсини берди.

- Любиша, «Андижон» клубига хуш келибсиз. Бу таклифни эшитганингизда нималарни ўйладингиз?

- Раҳмат, «Андижон» клубида тўп суриш мен учун янги синовдир. Бу жамоада ўйнаш имконияти пайдо бўлганидан хурсандман. Бу менга катта тажриба бўлади, деб ўйлайман.

- Ушбу таклифни қабул қилишингизда асосий сабаб нима?

- Мен ҳақиқатда хурсандман. Сербиядан Осиёдаги миллий чемпионатга келганимдан мамнунман. Ўзимни шу ерда намойиш қилмоқчиман.

- Сиз илк бор Ўзбекистон чемпионатига келдингиз. Бу ерда эса сербиялик футболчилар бисёр. Чемпионатимиз ҳақида нималарни биласиз?

- Ҳа, бу ерда сербиялик кўплаб футболчилар ўйнашидан хабарим бор. Мен учун эса бу ерда ҳозир ҳаммаси янги. Айтиш жоизки, чемпионатингизнинг савияси менда илиқ таассурот қолдирди ва чемпионатингиз савияси яхши эканлигини эшитдим.

- «Андижон» таркибида ҳамюртингиз Владимир Бубаня тўп суряпти. У ҳақида олдин ҳам билармидингиз?

- Мен шундай мураббий билан ишлашдан ва Владимир Бубаня билан бирга тўп суришдан жуда хурсандман. Мураббийлардан миннатдорман. Улар Владимир билан биргаликда ўйнашим учун имкон беришмоқчи. Ҳа, у ҳақида эшитганман, лекин ҳеч қачон бирга ўйнаб кўриш насиб қилмаганди. Энди эса шундай имкониятга эгаман.

- Андижонлик мухлислар жуда талабчан ва фаол. Улар Ўзбекистонда биринчи рақамли ва сизлардан умиди катта…

- Мухлислар ҳақида инстаграм ва ютуб каналлари орқали маълумот олдим. Улар сербиялик ишқибозларга жуда ўхшашар экан. Шуни биламанки, улар биз футболчиларга ўз ўйинимизни яхши намойиш этиш учун катта ёрдам беришади. Шундай жонкуяр ва фидойи ишқибозлар кўмагида тўп суришимдан жуда хурсандман.

- Янги жамоангиздаги дастлабки таассуротларингиз қандай?

- Бу ерда ҳаммаси мен учун янги. Чунки учиб келганимга ҳали кўп бўлгани йўқ. Мураббийлар ва ўйинчилар мени худди эски қадрдонини қарши олишганидек кутиб олдилар. Бунинг учун барчасига катта раҳмат!

- «Андижон» билан нимага эришишни мақсад қиляпсиз?

- Бизда Кубокни ютиш учун яхши имкон юзага келган ва бундан фойдаланиб қолишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика