RU

Последние новости

22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  1 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  2 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  3 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  1

"Андижон"нинг тоза голи бекор қилинди ёхуд салом "ўзбек фильм"! Новости

"Андижон"нинг тоза голи бекор қилинди ёхуд салом "ўзбек фильм"!

Ёшларимизнинг кечаги ғалабаси ўз ўрнига, бундан ҳамма хурсанд. Лекин Суперлигадаги ҳакамлик бу йил яна катта саҳнага чиқадиганга ўхшамоқда.

Бунга яққол мисол "Сурхон" - "Андижон" учрашувидаги Раҳимбек Каримовнинг чиқарган қарорлари, ўйин натижасига таъсир қиладиган ҳолатларнинг юз бергани ва ҳоказо. Қуйида шу ҳақида тўхталамиз. 

1. "Андижон" гол урган вазият

65-дақиқада бурчакдан Сухроб Бердиев узатган тўпини Илдар Маматказин боши билан дарвозага йўллади. Бош ҳакам эса бу вазиятда ВАР қарорини тинглашга қарор қилди. Қуйидаги суратга эътибор беринг. Биринчидан "Сурхон" ҳимоячисининг оёғи чизиқдан ўтиб турибди. Бу вазиятда ҳеч қандай ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилмайди. 


Демак, мазкур ҳолатда "Андижон"нинг тоза голи ҳисобга олинмаган. 2та ракурсдан ҳам буни пайқаш қийин эмас. Иккинчи эътибор қилиш керак бўлган вазият, бу ерда ВАР чизиқни футболчининг товони орқасидан ўтказган. Фикримча, чизиқ айнан футболчининг оёғи турган жойдан чизилади. Бу борада фикрим хато бўлмаслиги учун, бир неча нафар ҳамкасбларимиз, тажрибали мутахассислар билан ҳам муҳокама қилдим. Улар билан ҳам деярли фикримиз бир жойдан чиқди. 



2. VAR`га сарфланган дақиқа 

Ҳакам иккинчи бўлимда Биргина шу вазиятнинг ўзига 7,5 дақиқа вақт сарфлади. Раҳимбек Каримов эса бутун бошли иккинчи таймга 9 дақиқа қўшиб берганига гувоҳ бўлдик. Икки жамоа ҳам камида 4 нафардан ўзгаришни амалга оширди. Энди ҳисоблаб кўринг, 7,5 дақиқани VAR`нинг ўзи олиб қўйган бўлса, футболчиларни алмаштиришга ҳам 4,5 дақиқа кетган. Орада "жароҳат"ланган футболчиларга ёрдам кўрсатилган. Хулосам, ҳакам қўшиб бериладиган дақиқаларни тўғри ҳисобга олмаган. Ростдан ҳам VAR`даги вазиятларни томоша қилиш, ўтириб олиб  хотиржам ўзбек филмни кўриш билан бир хил бўлиб қолмоқда. Футболчи гол ургач нишонлашни ҳам, нишонламасликни ҳам билмаяпти. Тезкор қарор қабул қилиш мумкинку. 


3. Рубин Хебайнинг четлатилиши  

Учрашув якунлангач шахсан ўзим Рубин билан гаплашдим. Унинг айтишича, у жаҳл устида албан тилида гапирган. Бу ҳакамга қаратилмаган. Раҳимбек Каримов, буни ҳақорат сифатида қабул қилиб иккинчи сариқ ва қизил карточкани кўрсатган. Балки ўзбекистонлик ҳакамлар қўшимча тил сифатида Албания, Сербия, Черногория давлатлари тилларини ўрганишаётгандир. Буёғи бизга қоронғу.  Учрашув якунлангач икки томон ўртасида айтишув кечди. Рефери ингилиз тилини тушунишини, Рубин уни ҳақиқатдан ҳам ҳақоратлаганини айтди. Ўзбекистон футбол ҳакамлар марказидан ўша вазиятнинг аудиоси ва аслида нима бўлгани ҳақидаги изоҳини кутиб қоламиз.



Бу ерда гап кимнидир оқлаш, тарафкашлик эмас. Юқоридаги ҳолат эртага бошқа жамоа билан такрорланади. Хатолар вақтида тақдим этилмаса, қўл қовуштириб ўтираверилса, якунда кимнингдир айби билан, кимдир чемпион бўлиб кетишига ҳеч ким кафолат бермайди. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика