RU

Последние новости

13:25"Барса" 2025 йилда Ла Лигада мағлубиятга учрамаяпти – 12 ғалаба ва 2 дуранг  0 13:00Иньеста "Барса" ҳақида: "Ўйинга қараганда, требл ҳақида гапириш – муболаға эмас. Ҳамма нарса яқин кунлардаги ўйинларда ҳал бўлади"  4 12:40Ўзбекистон терма жамоаси тайёргарлиги учун Суперлига 12-тури саналари ўзгаради  5 12:24Суперлига 7-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Тимур Тўхтасинов бошқаради  2 12:14Россия терма жамоаси CAFA мусобақасида қатнашадими?  18 11:51"Барса" "Мальорка"га қарши ўйинда ТОП 5 лигалардаги рекордни ўрнатди  6 11:40Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" 7 та гол урган учрашувдан галерея  0 11:23Ҳиндистон ва Ислом Исмоилов ёрдами эвазига қўлга киритилган Ўзбекистоннинг ўсмирлар миқёсидаги илк қитъа чемпионлигини ёдга оламиз   16 10:50Кечаги ғалабадан сўнг Гвардиола ўз фикрларини билдириб ўтди  10 10:25Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" асосий жамоаси Наманганга бормади  4 10:15Саудиянинг учта клуби «Барселона»нинг тўртта юлдузини қўлга киритмоқчи  4 09:45Дамир Темиров: «Ижобий натижага эришиш учун боримизни берамиз»  2 09:18«Реал» етакчиси икки йилга футболдан четлатилиши мумкин  21 08:51«Рома» тўпурар ярим ҳимоячи билан шартнома тузмоқчи  0 08:23Ўзбекистон кубоги. "Хоразм" ўзи учун кейинги босқични ҳал қилган учрашувдан ГАЛEРEЯ  0

"Андижон"нинг келажаги, сўнгги йиллардаги пасайиш ва "Навбаҳор" билан ўйин". Иброҳим Отахонов билан интервью Новости

"Андижон"нинг келажаги, сўнгги йиллардаги пасайиш ва "Навбаҳор" билан ўйин". Иброҳим Отахонов билан интервью

Суперлиганинг 12-турига келиб "Андижон" жамоаси узоқ кутилган ғалабани қўлга киритди.

"Навбаҳор" билан кечган учрашувда Ёрқин Назаров шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Ҳимоя чизиғи вакилларининг ишончли ҳаракатлари жамоанинг ютуғида катта рол ўйнади, дея оламиз.

Мазкур учрашувдан сўнг жамоанинг кам сонли тажрибали футболчиларидан бири Иброҳим Отахоновга бир нечта саволлар билан юзландик.

- Дарҳақиқат кеча чинакам дерби гувоҳига айландик. "Андижон" тактик томондан "Навбаҳор"ни ютди, десак муболаға бўлмайди. Танланган тактика ва ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Фикрингизга қўшиламан. Тўғри айтдингиз, танлаган тактикамиз иш берди. Учрашувга тайёргарлик жараёнида "Навбаҳор"нинг сўнгги ўйинларини ўрганиб чиққандик. Шундан келиб чиқиб ўз ўйинимизни ташкил қилишга ҳаракат қилдик. Якунда биз учун омадли кеча бўлди. Стадионга ташриф буюриб қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. 

- "Андижон" шу пайтга қадар "Навбаҳор" майдонида ғалаба қозонишни уддасидан чиқа олмаганди. Нима, деб ўйлайсиз, балки мазкур жиҳат ҳам жамоага қўшимча мотивация бердими?

- Ҳа, жамоамизга Наманганда ютуқни қўлга киритиш насиб қилмаганди. Янги тарих яратдик, десам ҳам бўлади. 

- Жамоанинг Суперлигада биринчи даврадаги иштироки борасида нима дея оласиз? Лекин сўнгги турларга келиб "Андижон"нинг ўйинида ижобий ўзгариш борлигини пайқадик...

- Тўғри таъкидладингиз. Биласиз, жамоамиз ёш футболчилар билан янгидан шаклланмоқда. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Ўз ўйинимизни топиб олиш қийин кечди. Охирги учрашувларда ўзимизга бўлган ишонч ортиши ҳисобига ўйинимиз ҳам ўхшади ва мана натижа ҳам секин-аста келди. 

- Жамоадаги кам сонли тажрибали футболчилардан бири бўласиз. Шунингдек ҳақиқий Андижон ўғлонисиз десак муболаға бўлмайди. Мавсум бошида яна катта футболга қайтдингиз. Бунга нима туртки бўлди ?

- "Андижон" мен учун бегона жамоа эмас. Клубнинг эшиклари мен учун ҳамиша очиқ, деб ўйлайман. Мураббийлар мени жамоада кўришни исташди. Уларга қўлимдан келганича ёрдам беришга ваъда бердим. 

- Клубнинг сўнгги йилларда жон сақлаш учун курашгани ачинарли ҳолат эмасми?  

- Жамоа охирги мавсумларда Суперлигада қолиш учун ҳаракат қилаётгани тўғри. Лекин бугунги кунда "Андижон"да катта ўзгаришлар бўлмоқда. Клуб президенти Журъатбек Қувватов 3 йил ичида жамоани кучлилар қаторига олиб киришга бел боғлаган. Барча бирдек ҳаракат қилмоқда. Раҳбариятнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. 

- Сўнгги дақиқаларда ҳимоячи Усмонали Исмоналиевнинг ҳужумга ўтиши олдиндан ўйланган тактика эдими?

- Ўйин дурангга қараб кетаётганди. Биз охирги дақиқалар қолганини билиб ҳужумга ўтдик. Усмонали Исмоналиев ҳужумчи ролида жуда яхши ўйнади ва тўпни яхши қабул қилиб олиб ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. 

-  Андижон футболининг эртасини қандай кўряпсиз?

- "Андижон"нинг келажаги борлиги аниқ. Амалга оширилаётган ишлар ўз мевасини беришига ишонаман. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика