RU

Последние новости

01:17Омар Момани Абдуқодир Ҳусановга атаб карикатура чизди  4 00:56"Арсенал" футболчисини четлатган ҳакамга уни ва икки ёшли қизини ўлдириш билан таҳдид қилишди  5 00:17Кейинги турдан бошлаб Германияда ҳакамлар ВАРдан сўнг қарорларини бутун стадионга тушинтириб беради  0 23:53Назорат ўйини. Ўзбекистон Кападзе мураббийлигида Иордания билан муроса кўчасини танлади  213 23:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтяпти  10 23:15"Манчестер Сити" сотиб олган 18 ёшли ҳимоячи "Ланс"да ўйнайди  0 22:48Кайл Уокер: "Милан" билан ЧЛ ютиш - орзуим. "Сити"даги ишлар яхши эмас эди"  3 21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  2 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  7 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  81 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  13 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  19 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  1 19:26Наингголан ҳибсга олинди  4 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1

"Андижон"ни юқори ўринларда тарк этмаганим армоним бўлиб қолди". Дониёр Абдуманнопов "Энергетик-БГУ"га ўтиши, нимадан хотиржам бўлаётгани ва мухлислар ҳақида Новости

"Андижон"ни юқори ўринларда тарк этмаганим армоним бўлиб қолди". Дониёр Абдуманнопов "Энергетик-БГУ"га ўтиши, нимадан хотиржам бўлаётгани ва мухлислар ҳақида

Хабарингиз бор, "Андижон" жамоасининг етакчиларидан бири Дониёр Абдуманнопов Беларусь чемпионати вакили бўлган "Энергетик-БГУ" жамоасига йўл олди.

Ўтган давр мобайнида андижонлик мухлисларнинг ёқимтойига айланган футболчи эндиликда фаолиятини легионер сифатида хорижда давом эттиради. "Энергетик-БГУ" кўплаб футболчиларимизга ўзини кўрсатиши ва кучли жамоаларга йўл олиши учун ажойиб трамплин вазифасини ўтаб бермоқда, десак муболаға бўлмайди. Ўтган мавсум Жасур Яхшибоев ва Шоҳбоз Умаровнинг ушбу жамоадаги ёрқин ўйинлари орқали маҳаллий мутахассислар ва мухлисларнинг ҳамюртларимизга бўлган қизиқиши янада ортди. Айни пайтда Бобир Абдихолиқов ва Шаҳзод Убайдуллаев мазкур клубда тўп тепмоқда. Эндиликда уларнинг сафига Дониёр Абдуманнопов ҳам қўшилди. Биз бу борада Абдуманноповнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- "Андижон"га келган дастлабки мавсумингизда ҳали танилиб улгурмагандингиз. Ортда қолган вақт ичида ўзингизнинг ажойиб ўйинларингиз билан мухлисларнинг ишончини қозондингиз. Футболчи учун бундан ортиқ бахт бўлмаслиги тайин. Жамоани тарк эта туриб ортга назар ташлаб қандай хулосаларга келдингиз?

- "Андижон"даги фаолиятимдан кўнглим тўлди, десам муболаға бўлмайди. Мухлислар қалбидан жой олганимдан бахтиёрман. Ўтган фурсат давомида жамоа билан Про лигада, Суперлигада ўйнадик. Кўплаб мураббийлар билан бирга ишладик. Уларнинг ҳар биридан ўзим учун нимадир янги нарса ўргандим. Орада раҳбарият ўзгарди. Умуман олганда бу жамоа менга кўп нарсани берди. 

- Клуб билан икки йил жон сақлаш йўлида курашдингиз. Бундан афсусланган пайтларингиз бўлдими? 

- Баъзида ютадиган ёки очко оладиган ўйинларимизда мағлубиятга учраганимиз алам қилди. Балки шундай ҳолатларда афсусланган бўлишим мумкин. Лекин "Андижон"да ўйнаганимдан хурсандман. Фақат жамоани юқори ўринларда тарк этмаганим армоним бўлди. 

- Омма орасида Дониёр Абдуманнопов жамоани маош камлиги учун тарк этди, деган фикрлар ҳам юзага келиши мумкин. "Андижон"дан кетишингизнинг асл сабаби нимада?

- Бу маошга боғлиқ эмас. Мен фақат ўсишим керак. Худо хоҳласа кучли бешлик чемпионатларида ўйнаш ниятим бор. Бор сабаби шу. 

- Сизга қишда бир қатор хориж жамоалари ҳусусан Беларусь чемпионатидан ҳам таклифлар бор эди. Жорий йил ёзда эса ўзимиздан "Пахтакор" хизматингизга қизиқиш билдирганди. Якуний қарорга келиш қандай бўлди?

- "Энергетик-БГУ" таклифи анчадан бери бор эди. У ерда кучли мураббийлар фаолият олиб боради. Ўсишимга катта туртки беришади, деб ўйлайман. Қолаверса Европа эшикларини очишим учун ҳам Беларусь клуби вариантида тўхталдик. 

- "Андижон" Суперлигада қолишга қанчалик қодир? 

- Мен бу томондан ҳотиржамман. "Андижон" Суперлигада қолади. Фурсатдан фойдаланиб жамоадаги футболчилар, раҳбарият ва мухлисларга ҳаммага миннатдорчилик билдираман. Шу оиланинг аъзоси бўлиб қолишимни, ҳамиша ғалабалар ёр бўлишини тилаб қоламан. 

- "Энергетик-БГУ" билан шартномангиз қачонгача мўлжалланган? Клуб сизни сотиб олдими ? Боиси "Андижон" билан шартномангиз бор эди...

- Гарчи шартномам бўлсада, ўсишим учун клуб раҳбарияти қаршилик кўрсатмади. Кучли клубга йўл олишимга рози бўлишди. Бунинг учун раҳмат айтаман. "Энергетик-БГУ" билан шартномам жорий йил якунигача мўлжалланган.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика