RU

Последние новости

20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  0 20:00"Қизилқум" — "Машъал" 1:0 (Матнли транслация)  2 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  30 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  61 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  6 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  66 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  7 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6

"Андижон"ни мухлислар истайдиган тажовузкор жамоага айлантирмоқчиман" — Александр Хомяков иштирокидаги матбуот анжумани Новости

"Андижон"ни мухлислар истайдиган тажовузкор жамоага айлантирмоқчиман" — Александр Хомяков иштирокидаги матбуот анжумани

Суперлиганинг 12-тури доирасидаги "Андижон" - АГМК учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.

- Албатта натижадан хафамиз. Ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ учрашув бизнинг назорат остида ўтмаётгани кўриниб турганди. Биз бошқача ўйин ташкил этишни режалаштиргандик. Пассив ўйин кўрсатдик. Устунликка эгалик қила олмадик. АГМК эса бизнинг хатоларимиздан унумли фойдаланди. Ўтказиб юборилган голни йўққа чиқаришга эришдик. Бироқ иккинчи голга жавоб бера олмадик. Катта куч билан олдинга ўтиб кетиб, ҳимояни унутиб қўйдик. Натижада иккинчи бўлимда қарши ҳужум қурбонига айландик. 

Кейинчалик уюштирилган ҳужумлар самара бермади. Тегишли хулосаларни чиқариш лозим. Охирги ҳафталарда жуда тиғиз тақвим бўлди. АГМК бугун бизга нисбатан енгилроқ ўйнади. Бу сезилиб турди. Ўйин картинасида бугун биз қийналаётганимиз кўриниб турди. Бу жамоавий ҳаракатларда, тезликда, ҳаракатланишда сезилиб турди. 

Мен жамоа номидан ва ўзим номимдан узр сўрайман. Ҳозирги ҳолатимиздан келиб чиқиб, бизни кескин муҳокама қилмасликларини илтимос қилардим. Ишлашда давом этамиз ва хатоларни тузатамиз.

Ишонч кафолати? Албатта клуб раҳбарияти томонидан ишонч сезилмоқда. Улар мени барча жабҳаларда қўллаб-қувватлашмоқда. Мен Андижонга ишлаш учун келдим. Мен стадионга келадиган мухлислар истайдиган ва кўришни хоҳлайдиган ҳужумкор ўйин қурмоқчиман. Бунинг учун маълум вақт талаб этилади. 

Мени ҳавотирга солаётган жиҳат? Кўпроқ жамоа ўз кучига бўлган ишончи у қадар юқори эмаслиги ранжитмоқда. Кўпроқ совуққонлик билан, агрессив, кескинроқ руҳда тажовузкор ўйин қилиш лозим. Айниқса бундай ажойиб қўллаб-қувватлов остида янада мазмунли ва ҳужумкор ўйин кўрсатиш лозим. Қайсидир маънода бугун ҳимоядан, чуқурроқ ҳимояланган ҳолда ўйнасак ҳам бўларди. Кучимизни тежаган ҳолда ўйнасак, иккинчи бўлимда янада яхшироқ ҳаракатланишимиз мумкинмиди. Балки бу натижа келтирармиди. Лекин мухлислар стадионга чиройли ва ҳужумкор ўйин кўриш учун келишларини инобатга олган ҳолда тактика танлагандим. Одатда доим 70-дақиқадан кейин мунтазам гол ўтказиб юбормоқдамиз. Бу кишини ўйлантиради.

Бугун кўпроқ акцент ғалаба ва ҳужумкор ўйинга қаратилганди. Лекин ҳимоя билан ҳужумни бир хил балансда ушлашни эплолмадик. 

Трансфер? Хоҳлардим. Кўпроқ ҳужум чизиғини кучайтиришни ўйлаяпман. Ҳали бу борада аниқ бир тўхтамга келингани йўқ. Трансфер ҳақида ҳали гаплашганимиз йўқ. Чунки ҳали қўл остимдаги футболчиларнинг мавжуд потенциалидан тўла хабардор эмасман. Кейинроқ бу ҳақида ўйлаб кўрамиз.

Мен "Андижон"ни тажовузкор жамоага айлантиришни истардим. Бунинг учун ҳужумда қизиқарли ва креатив ўйлайдиган футболчилар керак бўлади. 


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика