"Андижон"ни 4 нафар футболчи тарк этди
01 янв 2024 19:39
Новости
"Андижон"ни 4 нафар футболчи тарк этди
“Андижон” жамоаси тез орада янги мавсум учун ўз йиғинини бошлайди.
Албатта, мухлисларни таркибда қандай ўзгаришлар юз бериши қизиқтираётгани бор гап.
Шуни таъкидлаш лозимки, айрим чизиқларни янада кучайтириш учун бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб бориляпти. Барчаси ҳал бўлса, бу борада расмий саҳифалар орқали расман эълон қилинади.
Шу билан бирга "Андижон"ни тарк этган ўйинчилар ҳам бор. Жумладан, Иброҳим Ғанихонов, Бобур Фарҳодов, Сардор Абдунабиев ва Аббос Эргашбоев билан дўстона равишда хайрлашилди. Улар билан тузилган шартномалар 2023 йилнинг 31 декабрь куни ниҳоясига етди.
Ўз навбатида ушбу футболчиларга “Андижон” клубида олиб борган фаолиятлари учун миннатдорлик билдирамиз ва янги мавсумда уларга омад тилаб қоламиз", - деб ёзади "Андижон" матбуот хизмати.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии