RU

Последние новости

19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  0 19:35Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  9 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  0 19:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК 1:3 (матнли трансляция)  32 19:04Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро". Таркиблар маълум  10 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  1 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  20 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  6 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7

"Андижон"га уч нафар легионер келмоқда, улардан бири "Осасуна"да ўйнаган Новости

"Андижон"га уч нафар легионер келмоқда, улардан бири "Осасуна"да ўйнаган

Теги :  Андижон
"Андижон" уч нафар легионер билан келишувга эришди.

"Черногория мамлакатидан ташриф буюрадиган легионер масаласи ижобий ҳал этилди ва кейинги ҳафта бошларида Ўзбекистонга учиб келишлари учун клуб томонидан самолётга чипта харид қилинди. 

«Сурхон»нинг собиқ ўйинчиси Владимир Бубанья билан қўшиб ҳисоблаганда уч нафар хорижлик билан деярли келишувга эришилди. Тиббий кўрикдан ўтганларидан кейин тўлақонли шартнома имзоланади. Бандлари келишиб бўлинган. 

Демак, черногориялик футболчиларнинг иккиси Дмитровграднинг «Искра» клуби шарафини ҳимоя қилишган. Богдан Милич - 1987 йилда таваллуд топган ва амплуаси ҳужумчи. 

Шериги Горан Милойко эса 1994 йилда туғилган ва марказий ярим ҳимоячи саналади. Йиғинлар давомида янги жамоадошлари билан тезроқ тил топишиб, «Андижон»га катта фойда келтиришларидан умидвормиз", - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Таъкидлаш керакки, Богдан Милич (бўйи - 201см) 2015-2016 йилларда Испаниянинг "Осасуна" жамоаси либосида тўп тепган.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика