RU

Последние новости

19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  0 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  4 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  13 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0

"Андижон"га қарши ўйин, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги имконияти, бугунги ҳимоявий ўйин ҳақида - Камолиддин Тожиев иштирокидаги матбуот анжумани Новости

"Андижон"га қарши ўйин, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги имконияти, бугунги ҳимоявий ўйин ҳақида - Камолиддин Тожиев иштирокидаги матбуот анжумани

Суперлиганинг 19-тури доирасидаги "Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейин "шерлар" устози Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйинни яхши бошладик. Голдан кейин бироз хотиржамликка берилдик. Кейин "Сўғдиёна" биринчи бўлимнинг қолган ярмини ўз назоратида ўтказди. Иккинчи бўлимда ўзгаришлар ҳисобига иккинчи голни урдик. Бу ғалаба биз учун муҳим эди, чунки икки ўйиндан бери юта олмаётгандик. Йигитлар шуни ҳис қилиб майдонга тушишди ва муваффақиятга эришдик.

- Бугун миллий чемпионатимиздаги энг яхши ҳужумчи Игорь Сергеев захирада қолдирилди. Унинг ўрнида ўйнаган Бобир Абдихолиқовнинг ўйинига баҳо берсангиз.

- Бобирни секинлик билан жамоага қўшиб боряпмиз. У доим яхши футболчи бўлган ва ҳозир ҳам ўзидан яхши таассуротлар қолдирмоқда. Игорь Сергеев темирдан яралмаган, у ҳам дам олиши керак, чунки у биринчи даврани тўлиқ ўтказди. Яна бир қанча футболчиларга дам бердик. Бобир Абдихолиқов менда яхши таассурот қолдирди.

- "Пахтакор" ушбу мавсумда медаллар учун курашаётган жамоаларни мағлуб эта олмаяпти. Турнир жадвалида пастда бўлган жамоалар мағлуб қилинмоқда, бироқ юқорироқдагилар билан баҳсларда кўп очколар йўқотилмоқда. Бунга сабаб нимада?

- Сўнгги ўйинларда ўзимиздан тепада бўлган жамоаларга қарши ҳам ёмон ўйнамаяпмиз, вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Масалан ёмон ўйнаб ютдик деган бўлишимиз мумкин бўлган пайтлар бўлмади. Шунчаки вазиятлар яратиб, фойдалана олмаяпмиз. "Сўғдиёна" биздан пастда бўлса ҳам анчагина яхши жамоа, улар футбол ўйнашади. Балки биринчи даврада очколар йўқотгандирмиз, бироқ ҳозир ҳаммаси яхши.

- "Пахтакор" катта тарихга эга клуб. Бугун жамоа айрим пайтларда ҳимоявий ўйин намойиш қилди, деб ҳисобламайсизми?

- Ҳозир ҳамма жамоа футбол ўйнашни ўрганиб олган. Олдинлари 10 киши ҳужумга чиқиб кетаверардик, ҳозир ҳимояни ўйламасак қийин бўлади. Бироз совуққонлик қиламан деб ҳужумга чиқиб кетса, жамоа қийналиб қолиши мумкин. Иккита ўйиндан буён ғалаба қозона олмаётганимиз учун йигитлар ҳеч бўлмаса 1:0 ҳисобини ушлаб қолиш учун ўйнашди ва ҳужумга чиқиб кетаверишмади.

- "Пахтакор" кейинги ўйинда Максим Шацких бошқарувидаги "Андижон"га қарши ўйнайди.

- "Андижон"дан кейин ҳам ўйинларимиз бор. Ҳар доимгидек тайёрланамиз. Қандайдир ўзгача тайёргарлик бўлмайди.

- Сардор Собирхўжаевнинг қайдномага киритилмагани сабаби нимада?

- Унинг жароҳати бор эди. Ўтган ўйиндан кейин у ўзини ноқулай ҳис қилди.

- Ўтган мавсумда "Пахтакор" ОЧЛда иштирок этди. Бу мавсумда "Насаф" ўйнайди ва жамоа рақибларини билиб олди. "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- "Насаф" жуда яхши жамоа, уларга омад тилаймиз. Лигадаги барча гуруҳдан ҳам чиқа олади, бир-бирини юта олади. Биз ҳам ўйнаганмиз, сафарда ҳам очко олдик, уйда ҳам ғалаба қозондик. Бу лигада ўйнаса бўлади. "Насаф" гуруҳдан бемалол чиқа олади.

- "Пахтакор" стадиони битиб қолдими? Жамоа қачон ўз уйига қайтади?

- Чим ҳали ўз жойига тушмади. Яна бир ойлар бўлса керак. Умуман олганда стадион таъмири битган.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика