RU

Последние новости

16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  0 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  0 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7

Андижондаги "Пахтакор" - 79 хотира турнири якунига етди Новости

Андижондаги "Пахтакор" - 79 хотира турнири якунига етди

Андижоннинг "Пиёзпоя" туманида жойлашган "BFC Asia" жамоаси ва "Championat.asia" сайти ҳамкорлигида ўтказилган "Пахтакор" - 79 хотира турнири ўз якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги кунида қўшни гуруҳдаги жамоалар ўзаро куч синашдилар. Бизда аниқ бир ғолиб йўқ, барча ғолиб. 8та жамоанинг барчасига бир хилдаги медаллар, бир хилдаги дипломлар тақдим этилди.

Турнирнинг сўнгги кунида "Бунёдкор", "Нефтчи" ва "Навбаҳор" жамоалари ғалаба қозондилар. Тунги баҳсдан ўрин олган "BFC Asia" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги ўйинни томоша қилиш учун жуда кўплаб мухлислар ташриф буюрдилар. Айнан шу ўйин турнирнинг энг зўр учрашувларидан бири бўлди деб айтсак муболаға бўлмайди.

Унда фарғоналиклар 1:0 ҳисобида ортда бораётиб, 3та гол уриб ғалаба қозониб кетдилар. Икки жамоа аъзолари ҳам мухлислар олқишига сазовор бўлдилар.

"Қўқон-1912" - "Бунёдкор" 3:4

"Челано" - "BFC Asia- 2"  2:2

"BFC Asia" - 1 - "Нефтчи" 1:3

"Навбаҳор" - "Андижон" 8:0

Турнирнинг ёпилиш маросимида, "Андижон" клубининг собиқ ҳужумчиси, Бахтиёр Ҳамидуллаев иштирок этди. Шунингдек, Андижон ВФФ вакиллари ҳам ёпилиш маросимига ўзларининг совғалари билан келишгани бизни қувонтирди. Улардан ташқари "Футбол Экспресс" газетаси ҳам ўзининг амалий ҳамда моддий ёрдамини аямади. Бунинг учун барчага раҳмат айтамиз. Мусобақани ташкил этишда эса, энг катта ишни "BFC Asia" жамоаси вакиллари ва ҳомийлари бажаришди!






Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика