RU

Последние новости

01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  0 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  7 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  31 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  8 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  150 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  19 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6

Андижонда “Водий Кубоги-2017” футбол фестивали бўлиб ўтди Новости

Андижонда “Водий Кубоги-2017” футбол фестивали бўлиб ўтди

Кеча Андижон шаҳридаги “Баркамол авлод” стадионида “Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби” тасарруфида бўлган жамоалар ўртасида футбол фестивали ўтказилди.
2017 йил – Халқ билан мулоқот йили ва “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон” шиори остида ўтказилган мазкур футбол фестивалида 2007-2008 йилларда туғилган болалар қатнашди. Унда “Баркамол авлод” (Андижон), “БЎФМ” (Андижон), “Данғара”(Қўқон) ҳамда “Умид” (Наманган) жамоалари иштирок этди. Ўйинлар жуда ҳам қизиқарли ва соф тарзда ўтди дейиш мумкин. Наманганнинг “Умид” жамоаси кўпчиликда илиқ таассурот қолдирган бўлса, Қўқондан ташриф буюрган “Данғара” жамоаси футболчилари ҳам ўзларининг ижобий томонларини намойиш эта олди. Шунингдек “Баркамол авлод” ва “БЎФМ” тарбияланувчилари ҳам турнирда астойдил иштирок этиб, рақибларига қийинчилик туғдира олди.


Андижоннинг "Баркамол авлод" жамоаси.

Қўқоннинг "Данғара" жамоаси.


Якунда “Умид” (Наманган) жамоаси энг кўп очко жамғариб, биринчи ўринни эгаллаган бўлса, “Баркамол авлод” жамоаси иккинчи ўрин, “Данғара” учинчи ўрин ҳамда “БЎФМ” жамоаси тўртинчи ўрин билан чекланди. Лекин жамоалар савиясидаги фарқ катта эмаслигини кўриш мумкин. Бир қатор баҳсларда дуранг натижалари қайд этилгани ҳам фикримизга мисол бўла олади.


Дарвоқе, турнир ташкилотчилари “Энг яхши футболчи” номинацияси бўйича ҳам деярли ҳар бир жамоадан айрим футболчиларни эътироф этди. Муҳими турнирда иштирок этган ҳар бир футболчи диплом ва эсталик совғалар билан тақдирланди. Шу тариқа 9-10 ёшли болалар ўз уйларига хурсанд холда қайтиб кетди.
“Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби”нинг футбол мураббийи Баҳодир Рўзиматов ушбу мусобақанинг ўтказилишида ташаббускорлик кўрсатганини ҳам айтиб ўтиш лозим.


Шу муносабат билан Баҳодир Улуғбековичдан турнир ҳақидаги фикрларини сўрадик: - Мазкур “Водий Кубоги-2017” футбол фестивалини ҳар йили ўтказилиб келиниши деярли анъанага айланиб қолди десак ҳам бўлаверади. Бунгача Наманган, Фарғона ва Қўқон шаҳрида ўтказилди. Навбат Андижонга етиб келганди. Ушбу мусобақа орқали биз қўл остимизда шуғулланаётган болаларни футболга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларнинг муомала-маданияти, фикрлаш онггини кучайтириш ва энг асосийси соғлом тарзда вояга етишини таъминлашни мақсад қилганмиз. Болалар футболида натижа кейинги ўринларда туради. Шунинг учун бугун ҳар бир жамоа натижадан ҳам ўзларини ижобий томондан кўрсатишга харакат қилди. Ўзбекистонда иқтидорли ёшлар кўп деб айтилади. Ҳақиқатдан ҳам истеъдодлар талайгина. Бугунги ўйинлар орқали ҳам кўплаб ёш, иқтидорларни кўриб хурсанд бўлдик. Насиб қилса улар келгусида ёшлар ва ўсмирлар сўнгра миллий терма жамоа даражасидаги футболчилар бўлиб етишиб чиқади.  Энди “Водий Кубоги-2017”нинг навбатдаги мезбони Наманган вилояти бўлади. Фурсатдан фойдаланиб, ушбу мусобақани Андижонда юқори даражада ўтказиб берган мутасадди раҳбарларимизга миннатдорчилик билдираман. Уларнинг бизга билдирилган ишончини оқлашга харакат қиламиз.
 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика